https://sputniknews.uz/20250823/ayol-mashinistlar-51400643.html
Тошкент метросида биринчи аёл машинистлар иш бошлади
Тошкент метросида биринчи аёл машинистлар иш бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россиядан кейин метрода аёл машинистлар ҳам ишлайдиганМДҲда иккинчи мамлакат бўлди. 23.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-23T18:14+0500
2025-08-23T18:14+0500
2025-08-23T18:15+0500
видео
ўзбекистон
метро
тошкент
аёллар
биринчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/17/51449815_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_ba7e71d51753f0483b0674a2a0a10517.png
Тошкент метросида биринчи аёл машинистлар иш бошлади. Уларни тайёрлаш 2024 йил майидан йўлга қўйилганди. Бу касбни ўрганиш истагида бўлганларниметрополитеннинг турли бўлим ва хизматларидаги ходимлар орасидан танлаб олинди. Қатъий танлов жараёни — суҳбат, тиббий кўрик ва руҳий-физиологик текширувдан 16 нафар номзод муваффақиятли ўтди. Улар орасида Шаҳноза Бердиёрова ҳам бор.Қизлар 11 ой давомида Метрополитен ходимларини тайёрлаш илмий-инновацион маркази — Метроилмда қаттиққўл ва тажрибали устозлардан таълим олдилар. Назарий ва амалий машғулотлар Тошкент давлат транспорт университети ҳамда пойтахтдаги транспорт техникумида ҳам ўтказилди. Бу вақт мобайнида улар пневматик электр ускуналаридан тортиб Тошкент метрополитенидан техник фойдаланиш қоидаларигача кўп нарсаларни ўрганишди. Сўнг имтиҳонлар топширилди, яна устозлар раҳбарлигида уч ойлик амалиёт ўтказилди ва якуний имтиҳон бўлиб ўтди.“Метрополитен илмий инновацион марказини аъло баҳолар билан тамомлаб дублёрлик лавозимга линияга ишга қўйилдим. Бу иш вақтида устозларим менга амалий билимларни мустаҳкамлаб бердилар. Поездни бошқариш, ундаги носозликларни бартараф этиш, шунингдек линияда ҳаракатланишни машинистнинг хатти-ҳаракатлари ва унинг мажбуриятлари, уларга қўйилган талабларни мукаммал ўргатдилар”, - дейди Шаҳноза Бердиёрова.Икки ҳафта олдин Шаҳноза имтиҳон топширди ва энди метрода электропоездни мустақил бошқармоқда. Худди курсларнинг бошқа битирувчиси Шаҳноза Шарапова каби. Барча қийинчиликларга қарамай, қизлар айнан шу касбни танлаганидан ҳеч афсусланмайди.Тошкент метросида электропоездни ҳозирча фақат иккита аёл мустақил бошқармоқда. Айни пайтда улар бошқараётган электропоездларда Ўзбекистон линиясида саёҳат қилиш мумкин. Қолган аёллар эса имтиҳонларга ва келажакдаги ишга тайёрланишиб дублёр сифатида ишлашда давом этмоқда.Тошкент метросида аёл машинистлар қандай фаолият юритаётгани ҳақида батафсил маълумотни Sputnik видеосида томоша қилинг.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/17/51449815_301:0:1741:1080_1920x0_80_0_0_d2e2ab374b5fbaaec775993a48217dff.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, ўзбекистон, метро, видео, тошкент, аёллар, биринчи
видео, ўзбекистон, метро, видео, тошкент, аёллар, биринчи
Тошкент метросида биринчи аёл машинистлар иш бошлади
18:14 23.08.2025 (янгиланди: 18:15 23.08.2025) Эксклюзив
Ўзбекистон Россиядан кейин метрода аёл машинистлар ҳам ишлайдиганМДҲда иккинчи мамлакат бўлди.
Тошкент метросида биринчи аёл машинистлар иш бошлади. Уларни тайёрлаш 2024 йил майидан йўлга қўйилганди. Бу касбни ўрганиш истагида бўлганларниметрополитеннинг турли бўлим ва хизматларидаги ходимлар орасидан танлаб олинди. Қатъий танлов жараёни — суҳбат, тиббий кўрик ва руҳий-физиологик текширувдан 16 нафар номзод муваффақиятли ўтди. Улар орасида Шаҳноза Бердиёрова ҳам бор.
“Метрополитенда уч йилдан бери ишлайман. Иш фаолиятим давомида машинист касбига қизиқишим ортди. Бунга сабаб техника ва транспортга қизиқишим. Машинистларни ўзини тутиши, хатти-ҳаракатлари, уларни пультда поездларни бошқаришни кўриб катта ҳавас қилар эдим”, - дейди у.
Қизлар 11 ой давомида Метрополитен ходимларини тайёрлаш илмий-инновацион маркази — Метроилмда қаттиққўл ва тажрибали устозлардан таълим олдилар. Назарий ва амалий машғулотлар Тошкент давлат транспорт университети ҳамда пойтахтдаги транспорт техникумида ҳам ўтказилди. Бу вақт мобайнида улар пневматик электр ускуналаридан тортиб Тошкент метрополитенидан техник фойдаланиш қоидаларигача кўп нарсаларни ўрганишди. Сўнг имтиҳонлар топширилди, яна устозлар раҳбарлигида уч ойлик амалиёт ўтказилди ва якуний имтиҳон бўлиб ўтди.
“Метрополитен илмий инновацион марказини аъло баҳолар билан тамомлаб дублёрлик лавозимга линияга ишга қўйилдим. Бу иш вақтида устозларим менга амалий билимларни мустаҳкамлаб бердилар. Поездни бошқариш, ундаги носозликларни бартараф этиш, шунингдек линияда ҳаракатланишни машинистнинг хатти-ҳаракатлари ва унинг мажбуриятлари, уларга қўйилган талабларни мукаммал ўргатдилар”, - дейди Шаҳноза Бердиёрова.
Икки ҳафта олдин Шаҳноза имтиҳон топширди ва энди метрода электропоездни мустақил бошқармоқда. Худди курсларнинг бошқа битирувчиси Шаҳноза Шарапова каби. Барча қийинчиликларга қарамай, қизлар айнан шу касбни танлаганидан ҳеч афсусланмайди.
“Машинист касбида масъулият катта, 1000 кишидан ортиқ йўловчиларни ташиш, хавфсизлигини таъминлаш, 140 тоннадан ортиқ бўлган юкни бошқариш катта масъулиятни талаб қилади”, — дейди у.
Тошкент метросида электропоездни ҳозирча фақат иккита аёл мустақил бошқармоқда. Айни пайтда улар бошқараётган электропоездларда Ўзбекистон линиясида саёҳат қилиш мумкин. Қолган аёллар эса имтиҳонларга ва келажакдаги ишга тайёрланишиб дублёр сифатида ишлашда давом этмоқда.
Тошкент метросида аёл машинистлар қандай фаолият юритаётгани ҳақида батафсил маълумотни Sputnik видеосида томоша қилинг.