"Ватан таянчи" аъзоларига ўқишга киришда имтиёз берилади

© Министерство обороны РУзВоеннослужащие ВС РУз
Военнослужащие ВС РУз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2026
Oбуна бўлиш
Тавсиянома "Ватан таянчи"нинг фаол аъзолари ва республика ҳарбий-спорт мусобақаларида биринчи ўринни олган жамоаларга берилади.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. "Ватан таянчи"нинг тавсиянома олган аъзоларига ҳарбий, ҳарбийлаштирилган ва юридик олийгоҳларга киришда тўплаган балининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади. Бу Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказган тавсиянома бериш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатда белгиланди.
Ҳужжатга кўра, тавсиянома "Ватан таянчи" ҳаракатида фаол қатнашган ва таълим муассасасини аъло баҳолар билан тамомлаган отряднинг бир нафар аъзосига берилади.
Бу тартиб давлат ва нодавлат мактаблари, Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатлар, академик лицейлар ҳамда техникумларга тааллуқли.
Шунингдек, "Жасорат мактаби"ни аъло баҳолар билан тугатган ҳар бир отряддан бир нафар аъзо тавсиянома олиши мумкин.
Имтиёз "Ватанпарварлар" ҳарбий-спорт мусобақаси ва маҳалла ёшлари ўртасидаги "Шижоат ва ғайрат" мусобақасининг республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар аъзоларига ҳам берилади.
Тавсияномалар Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати томонидан расмийлаштирилади.
Тавсиянома эгалари олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари, шунингдек, юридик таълим муассасаларига киришда тест ёки якка тартибдаги якуний суҳбатда тўплаган балининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл олади.
Масалан, абитуриент 150 балл тўпласа, унга яна 7,5 балл қўшилади. Тавсиянома берилган кундан бошлаб уч йил амал қилади.
Ташкентский Государственный Юридический университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2025
Юридик таълимни ислоҳ қилувчи фармон қабул қилинди — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0