Ҳиндистон бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с премьер-министром Индии Нарендрой Моди.
Президент Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с премьер-министром Индии Нарендрой Моди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2026
Oбуна бўлиш
Моди Мирзиёев билан музокара ўтказиб, савдо, инвестициялар, муҳим минераллар, технология ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилади.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 29–30 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентда Моди ва Мирзиёев делегациялар иштирокида музокаралар ўтказади.
Томонлар савдо ва инвестициялар, мудофаа, рақамли алоқа, энергетика, таълим ҳамда халқлар ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилиб, ҳамкорликнинг келгуси кун тартибини белгилайди.
Шунингдек, “Ривожланган Ҳиндистон — 2047” (“Viksit Bharat 2047”) ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияларини амалга ошириш доирасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари кўриб чиқилади.
Ҳиндистон бош вазири Тошкентдаги Лал Баҳодир Шастри ёдгорлиги ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Маҳатма Ганди марказига ташриф буюриши кутилмоқда.
Бу Нарендра Модининг Ўзбекистонга тўртинчи ташрифи бўлади. У мамлакатга 2015 ва 2016 йилларда, шунингдек, 2022 йилда Самарқандда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан келган.
Моди Ўзбекистонга ташрифидан сўнг 31 август-1 сентябрь кунлари Бишкекда бўлиб, ШҲТнинг 26-саммитида иштирок этади. Саммит доирасида унинг қатор икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.
Встреча Бахтиёра Саидова с министром иностранных дел Индии Е.П. Субраманьямом Джайшанкаром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2026
Саидов Ҳиндистон раҳбарияти билан янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0