https://sputniknews.uz/20260804/india-investitsiya-loyihalar-59473362.html
Саидов Ҳиндистон раҳбарияти билан янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Саидов Ҳиндистон раҳбарияти билан янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Деҳлида Субраманям Жайшанкар ва президент Драупади Мурму билан учрашиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.
2026-08-04T09:18+0500
2026-08-04T09:18+0500
2026-08-04T09:21+0500
ташриф
бахтиёр саидов
ўзбекистон тив
инвестиция
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/04/59472920_0:360:2359:1687_1920x0_80_0_0_4f412f22b1a4b1bb2cd194bca582be95.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Деҳлида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказди. Бу ТИВ матбуот хизмати хабар берди.Томонлар стратегик шерикликни ривожлантириш, давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди. Эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш учун ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.Ташриф доирасида Ўзбекистон–Ҳиндистон бизнес-форуми ҳам ўтказилди. Унда энергетика, инфратузилма, фармацевтика, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект, озиқ-овқат саноати, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш ҳамда қишлоқ хўжалигидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.Форумда Nayara Energy, NTPC, Olectra Greentech, Panacea Biotec, Multani Pharmaceuticals ва Zipaworld Innovation каби йирик ҳинд компаниялари вакиллари қатнашди. Шунингдек, Бахтиёр Саидов Ҳиндистон президенти Драупади Мурму билан учрашди. Мурму икки мамлакатни чуқур тарихий ва маданий ришталар боғлаб туришини таъкидлаб, кончилик, жумладан нодир ер металлари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва ахборот технологияларида ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.
https://sputniknews.uz/20260803/uzbekistan-india-savdo-59468282.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/04/59472920_0:263:2359:2032_1920x0_80_0_0_41a6d1886d84b4c30be64ad38b8d86e9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ташриф, бахтиёр саидов, ўзбекистон тив, инвестиция, савдо
ташриф, бахтиёр саидов, ўзбекистон тив, инвестиция, савдо
Саидов Ҳиндистон раҳбарияти билан янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
09:18 04.08.2026 (янгиланди: 09:21 04.08.2026) Бахтиёр Саидов Нью-Деҳлида Ҳиндистон раҳбарияти билан савдо, инвестиция ва транспорт ҳамкорлигини батафсил муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Деҳлида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказди. Бу ТИВ матбуот хизмати
хабар берди.
Томонлар стратегик шерикликни ривожлантириш, давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.
Делегациялар иштирокидаги музокараларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.
Эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш учун ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон–Ҳиндистон бизнес-форуми ҳам ўтказилди. Унда энергетика, инфратузилма, фармацевтика, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект, озиқ-овқат саноати, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш ҳамда қишлоқ хўжалигидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Форумда Nayara Energy, NTPC, Olectra Greentech, Panacea Biotec, Multani Pharmaceuticals ва Zipaworld Innovation каби йирик ҳинд компаниялари вакиллари қатнашди.
Асосий эътибор янги инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтиришга қаратилди.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Ҳиндистон президенти Драупади Мурму билан учрашди. Мурму икки мамлакатни чуқур тарихий ва маданий ришталар боғлаб туришини таъкидлаб, кончилик, жумладан нодир ер металлари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва ахборот технологияларида ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.