https://sputniknews.uz/20260803/uzbekistan-india-savdo-59468282.html
Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдони ошириш ва эркин савдо битими имкониятини кўриб чиқди
Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдони ошириш ва эркин савдо битими имкониятини кўриб чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Нью-Деҳлидаги бизнес-форумда томонлар савдони кенгайтириш, ноёб металлар, фармацевтика, рақамли технологиялар ва қайта тикланувчи энергетикада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.
2026-08-03T18:17+0500
2026-08-03T18:17+0500
2026-08-03T18:17+0500
ҳамкорлик
савдо
экспорт
ҳиндистон
лазиз қудратов
инвестиция
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36913931_38:168:1253:851_1920x0_80_0_0_b74cc808c1ea9d7abbf53cd5b3d4a507.png
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама савдони уч йил ичида икки баробар ошириш ва иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бу масалалар Нью-Деҳлида ўтказилган Ўзбекистон—Ҳиндистон бизнес-форумида муҳокама қилинди.Ҳиндистон савдо ва саноат вазири Пиюш Гоялнинг айтишича, икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми қарийб 1,5 миллиард доллардан ошган. Бироқ бу кўрсаткич икки иқтисодиёт имкониятларининг фақат бир қисмини ташкил этади. У бизнес вакилларини қўшма сармоя киритиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва инновациялар яратишга чақирди.Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ҳиндистон компанияларини тоғ-кон ва металлургия соҳасига сармоя киритишга таклиф қилди. У олтин, мис, уран, муҳим ва ноёб ер металларини ўзлаштиришда Ҳиндистон технологиялари, тажрибаси ва капиталига қизиқиш билдирилганини айтди.Ҳамкорлик пўлат ишлаб чиқариш, мис ва ноёб металларни чуқур қайта ишлашни ҳам қамраб олиши мумкин. Кудратовнинг сўзларига кўра, ўзаро савдони келаси йил 2 миллиард долларга, кейинги йилларда эса 3–5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.Ҳозир Ўзбекистонда 400 га яқин Ҳиндистон компанияси ишламоқда, қўшма лойиҳалар портфели 5 миллиард доллардан зиёд. Томонлар савдодаги нотариф тўсиқларни камайтириш, стандарт ва сертификатларни ўзаро тан олиш, божхона жараёнларини рақамлаштириш ҳамда самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш зарурлигини ҳам қайд этди.
https://sputniknews.uz/20260607/uzbekistan-india-kompaniyalar-kon-loyihalar-58181317.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36913931_132:147:1070:851_1920x0_80_0_0_1efb8b47ebff39a6c3f1dd27163781a5.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳамкорлик, савдо, экспорт, ҳиндистон, лазиз қудратов , инвестиция, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
ҳамкорлик, савдо, экспорт, ҳиндистон, лазиз қудратов , инвестиция, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдони ошириш ва эркин савдо битими имкониятини кўриб чиқди
Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдо ҳажмини уч йилда икки баробар ошириш, инвестиция ва эркин савдо имкониятларини муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама савдони уч йил ичида икки баробар ошириш ва иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бу масалалар Нью-Деҳлида ўтказилган Ўзбекистон—Ҳиндистон бизнес-форумида
муҳокама қилинди.
Ҳиндистон савдо ва саноат вазири Пиюш Гоялнинг айтишича, икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми қарийб 1,5 миллиард доллардан ошган. Бироқ бу кўрсаткич икки иқтисодиёт имкониятларининг фақат бир қисмини ташкил этади. У бизнес вакилларини қўшма сармоя киритиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва инновациялар яратишга чақирди.
Гоял Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида эркин савдо битимини тузиш имкониятини ўрганишни ҳам истиқболли ғоя деб атади.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ҳиндистон компанияларини тоғ-кон ва металлургия соҳасига сармоя киритишга таклиф қилди. У олтин, мис, уран, муҳим ва ноёб ер металларини ўзлаштиришда Ҳиндистон технологиялари, тажрибаси ва капиталига қизиқиш билдирилганини айтди.
Ҳамкорлик пўлат ишлаб чиқариш, мис ва ноёб металларни чуқур қайта ишлашни ҳам қамраб олиши мумкин. Кудратовнинг сўзларига кўра, ўзаро савдони келаси йил 2 миллиард долларга, кейинги йилларда эса 3–5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.
Ҳозир Ўзбекистонда 400 га яқин Ҳиндистон компанияси ишламоқда, қўшма лойиҳалар портфели 5 миллиард доллардан зиёд.
Истиқболли йўналишлар қаторида фармацевтика ва вакцина ишлаб чиқариш, ўғитлар, тўқимачилик, озиқ-овқатни қайта ишлаш, рақамли технологиялар, қайта тикланувчи ва энергетика бор.
Томонлар савдодаги нотариф тўсиқларни камайтириш, стандарт ва сертификатларни ўзаро тан олиш, божхона жараёнларини рақамлаштириш ҳамда самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш зарурлигини ҳам қайд этди.