https://sputniknews.uz/20260607/uzbekistan-india-kompaniyalar-kon-loyihalar-58181317.html
Ўзбекистон Ҳиндистон компанияларини кон лойиҳаларига жалб қилмоқчи
Ўзбекистон Ҳиндистон компанияларини кон лойиҳаларига жалб қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон геология, тоғ-кон саноати, муҳим минераллар, кўмирни газлаштириш, атом энергетикаси ва саноат кооперацияси бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди.
2026-06-07T17:23+0500
2026-06-07T17:23+0500
2026-06-07T17:23+0500
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
атом энергетикаси
форум
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
тошкент
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/07/58181145_0:0:951:534_1920x0_80_0_0_3b544149b34b6731ee4e2a9cdd0c92a0.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон саноат кооперацияси, муҳим минераллар ва тоғ-кон соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Қирғизистонда бўлиб ўтган ШҲТ саноат вазирлари IV йиғилиши доирасида Ҳиндистон оғир саноат вазири Ҳарданаҳалли Девегоуда Кумарасвами билан учрашди.Асосий эътибор Ҳиндистоннинг етакчи компанияларини Ўзбекистондаги истиқболли конларни ўзлаштириш ва металларни қайта ишлаш лойиҳаларига жалб этишга қаратилди.Томонлар, шунингдек, 18 июнь куни V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон — Ҳиндистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 14-йиғилишига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни изчил кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
https://sputniknews.uz/20260607/uzbekistan-iran-hukumatlararo-komissiya-yigilish-kelishuv-58172158.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/07/58181145_103:0:816:535_1920x0_80_0_0_063ad8e4e9bd597e19225fdaed303498.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, атом энергетикаси, форум, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), тошкент, қирғизистон
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, атом энергетикаси, форум, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), тошкент, қирғизистон
Ўзбекистон Ҳиндистон компанияларини кон лойиҳаларига жалб қилмоқчи
Томонлар Ҳиндистон компанияларини Ўзбекистондаги истиқболли конларни ўзлаштириш ва металларни қайта ишлашга жалб қилишни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон саноат кооперацияси, муҳим минераллар ва тоғ-кон соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини
муҳокама қилди.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Қирғизистонда бўлиб ўтган ШҲТ саноат вазирлари IV йиғилиши доирасида Ҳиндистон оғир саноат вазири Ҳарданаҳалли Девегоуда Кумарасвами билан учрашди.
Музокараларда геология, тоғ-кон саноати, муҳим минералларни қазиб олиш, кўмирни газлаштириш, атом энергетикаси ва саноат кооперацияси соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Асосий эътибор Ҳиндистоннинг етакчи компанияларини Ўзбекистондаги истиқболли конларни ўзлаштириш ва металларни қайта ишлаш лойиҳаларига жалб этишга қаратилди.
Томонлар, шунингдек, 18 июнь куни V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон — Ҳиндистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 14-йиғилишига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.
Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни изчил кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.