Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда дори ишлаб чиқариши мумкин

© UzpharmagencyТаджикистан и Узбекистан начнут совместно производить лекарства
Таджикистан и Узбекистан начнут совместно производить лекарства - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситалари ҳамда тиббий ускуналарни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича музокараларни давом эттиришга келишди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситалари ҳамда тиббий ускуналарни биргаликда ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, томонлар аниқ қўшма лойиҳалар бўйича музокараларни давом эттиришга келишди.
Масала Тошкентдаги Ўзбекистон–Тожикистон бизнес форумида муҳокама қилинди. Агентлик директори Абдулла Азизов Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Саломуддин Юсуфий бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Томонлар дори воситалари экспортини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансфери, инвестиция лойиҳалари ва қўшма корхоналар ташкил этиш масалаларини кўриб чиқди.
Форум доирасида икки мамлакат компаниялари ўртасида B2B учрашувлари ўтказилди. Уларда ўзбек фармацевтика маҳсулотларини Тожикистон бозорига етказиб бериш ва корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш муҳокама қилинди.
Тожикистон делегацияси "BioPharma City" кластеридаги ишлаб чиқариш қувватлари ва инфратузилма билан ҳам танишди. Уларга Фармацевтика техника университети қурилиши ҳақида маълумот берилди.
Тожикистон 2025 йилда 99 миллион доллардан ортиқ дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар импорт қилган. Мамлакат Антимонополия хизмати маълумотларига кўра, импортнинг 38,2 фоизи Ҳиндистон, 29,8 фоизи Россия ва 3,3 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.
С российской компанией обсуждено производство лекарств в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Россия компанияси билан Ўзбекистонда талаб юқори дориларни ишлаб чиқариш муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0