Россия компанияси билан Ўзбекистонда талаб юқори дориларни ишлаб чиқариш муҳокама қилинди

© Министерство здравоохраненияС российской компанией обсуждено производство лекарств в Узбекистане
С российской компанией обсуждено производство лекарств в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар технологиялар трансфери, талаб юқори дори воситаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва қўшма илмий-ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Россиянинг "ГЕНЕРИУМ" илмий-ишлаб чиқариш компанияси билан мамлакатда талаб юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Музокараларда технологиялар трансферини йўлга қўйиш ва қўшма илмий-ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Делегация "ГЕНЕРИУМ" базасида дори воситаларини яратишдан тортиб саноат миқёсида ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ цикл билан танишди. Компания биотехнологик препаратларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Россиянинг соғлиқни сақлаш ҳамда фармацевтика соҳаларидаги хусусий сектор вакиллари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳам белгиланди.
Ўзбекистон делегацияси Халқаро тиббиёт кластери, шунингдек, "Лапино", "Hadassah Medical Moscow" ва "Олимп Клиник МАРС". клиникалари фаолияти билан танишди. У ерда замонавий тиббий стандартлар, бошқарув амалиёти ва бемор манфаатларини устувор қўйишга асосланган ёндашувлар муҳокама қилинди.
Узбекистан будет сотрудничать с Россией в области службы крови и трансплантологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Ўзбекистон Россия билан қон хизмати ва трансплантология бўйича ҳамкорлик қилади
Янгиликлар лентаси
0