Ўзбекистон Россия билан қон хизмати ва трансплантология бўйича ҳамкорлик қилади

© Министерство здравоохраненияУзбекистан будет сотрудничать с Россией в области службы крови и трансплантологии
Узбекистан будет сотрудничать с Россией в области службы крови и трансплантологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар донорларни рақамли кузатиш, трансплантология, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва лаборатория назорати бўйича тажриба алмашди.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Россия Федерал тиббий-биология агентлиги раҳбари Вероника Скворцова ва Роспотребнадзор раҳбари, Россия бош давлат санитария шифокори Анна Попова билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вероника Скворцова билан қон хизмати ва трансплантологияни ривожлантириш, биологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда биомолекуляр ва биоинженерия технологиялари бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар донорларни рақамли кузатиб бориш тизимини жорий этиш имкониятларини ҳам муҳокама қилди.
Анна Попова Ўзбекистон делегациясига Россиянинг санитария-эпидемиологик назорат, геномик таҳлил ва юқумли касалликларнинг олдини олиш соҳасидаги тажрибасини тақдим этди. Аҳоли саломатлигига хавф туғилганда тезкор чора кўриш усулларига ҳам эътибор қаратилди.
Ташриф давомида делегация Роспотребнадзорнинг илмий ва лаборатория бўлинмалари фаолияти билан танишди. Мутахассисларга ҳаво, сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилишда қўлланилаётган замонавий усуллар намойиш этилди.
Қон олиш, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2026
Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида янги тизим йўлга қўйилади
Янгиликлар лентаси
0