Ўзбекистон Россия билан автоташув рухсатномаларини электронлаштиради

© Sputnik / Михаил Голенков / Медиабанкка ўтишСкопление грузовиков
Скопление грузовиков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Россия ва Беларусь билан халқаро автоташув рухсатномаларини электрон шаклда алмашиш тизимини 2026 йил охиригача жорий этишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистон Россия ва Беларусь билан халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатномаларни электрон шаклда алмашиш тизимини 2026 йил охиригача жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳозир Ўзбекистон Казахстан, Қирғизистон, Хитой, Туркия, Озарбайжон ва Грузия билан E-Permit тизими орқали электрон рухсатномалар алмашмоқда. Вазирлик маълумотига кўра, тизимнинг географияси босқичма-босқич кенгайтириляпти.
Хорижий ва кўп томонлама рухсатномалар давлатлараро келишувлар асосида чекланган миқдорда ажратилади. Шу сабабли танқис рухсатномалардан фойдаланиш имконияти миллий ташувчиларнинг рейтинг кўрсаткичларига боғлиқ.
Рейтинг электрон ахборот тизимидаги маълумотлар ва қонунчиликда белгиланган мезонлар асосида автоматик шакллантирилади. Транспорт вазирлиги мансабдор шахслар муайян ташувчининг рейтингини қўлда ошириши ёки пасайтириши мумкин эмаслигини таъкидлади.
Ташувчилар халқаро рейс учун зарур рухсатномаларни электрон тизим орқали банд қилиб, ариза юборади. Тақсимлашда корхонанинг ташиш фаолияти, рухсатномалардан фойдаланиш ҳолати ва бошқа белгиланган кўрсаткичлар ҳисобга олинади.
Хитой йўналишида электрон рухсатномадан фойдаланилгандан кейин ҳайдовчи товар-транспорт ҳужжатларини транспорт назорати инспекторига тақдим этиши керак.
Шундан сўнг рухсатноманинг мақоми тизимда “фойдаланилган” деб ўзгартирилади ва айни транспорт воситаси учун янги рухсатнома расмийлаштириш имконияти очилади.
Рухсатномани бошқа ташувчига бериш, сотиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда ишлатиш тақиқланган. E-Permit тизимини кенгайтириш инсон омилини камайтириш, рухсатномалар ҳаракатини электрон назорат қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига йўл қўймасликка қаратилган.
Грузовые автомобили на трассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2026
Ўзбекистонда импорт юк ташиш камайди, ички ташувлар кескин ўсди
Янгиликлар лентаси
0