https://sputniknews.uz/20260826/ukraine-maglubiyat-ogohlantirish-59971918.html
Киевнинг бир неча ойи қолди: собиқ мудофаа вазири Украина мағлубиятидан огоҳлантирди
Киевнинг бир неча ойи қолди: собиқ мудофаа вазири Украина мағлубиятидан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Украина Россияга аста-секин ютқазмоқда ва вазиятни ўзгартириш учун эса Киевда бир неча ой қолди, деди собиқ мудофаа вазири.
2026-08-26T10:05+0500
2026-08-26T10:05+0500
2026-08-26T10:32+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
владимир зеленский
дунё янгиликлари
дунёда
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1a/59971670_0:203:2917:1844_1920x0_80_0_0_d040ef1e2fc576396f208404f2a022cc.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Украина Россияга қарши можарода аста-секин ютқазмоқда ва вазиятни ўзгартириш учун Киевда бир неча ой қолди. Бу ҳақда мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Михаил Фёдоров "Reuters" агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.Фёдоровнинг таъкидлашича, Украина раҳбариятида жанговар ҳаракатларни олиб бориш бўйича ягона стратегия ва можарони тугатиш режаси йўқ.Собиқ вазир мамлакат ривожига чуқур илдиз отган коррупция ва қариндош-уруғчилик тармоқлари, шунингдек, давлат идораларининг сиёсий мустақил эмаслиги тўсқинлик қилаётганини билдирди.У Мудофаа вазирлигига келганида, айрим бошқарма раҳбарлари украиналик мудофаа компанияларининг манфаатларини илгари суриш учун тайинланганини аниқлаганини ҳам таъкидлади.Аввалроқ собиқ вазир Украинадаги вазиятни “тизимли бошқарув инқирози” деб атаб, ҳарбий ҳолат даврида сайлов ўтказишга чақирган эди. Украина янги давлат раҳбари 2024 йил 31 мартда сайланиши керак эди, аммо сайловлар ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик баҳонаси билан бекор қилинди. Зеленскийнинг ваколат муддати 2024 йил 20 майда тугаган, аммо Киев режими раҳбари кейинги овоз беришгача қонуний бўлиб қолишини таъкидламоқда.
https://sputniknews.uz/20260823/ukraine-urush-tugatish-59897966.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1a/59971670_94:0:2823:2047_1920x0_80_0_0_d363675b4d3e45d81f6f8f48ed94de04.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир зеленский, дунё янгиликлари, дунёда, украина
владимир зеленский, дунё янгиликлари, дунёда, украина
Киевнинг бир неча ойи қолди: собиқ мудофаа вазири Украина мағлубиятидан огоҳлантирди
10:05 26.08.2026 (янгиланди: 10:32 26.08.2026) Украина Россияга аста-секин ютқазмоқда ва вазиятни ўзгартириш учун эса Киевда бир неча ой қолди, деди собиқ мудофаа вазири.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Украина Россияга қарши можарода аста-секин ютқазмоқда ва вазиятни ўзгартириш учун Киевда бир неча ой қолди. Бу ҳақда мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Михаил Фёдоров "Reuters" агентлигига берган интервьюсида
маълум қилди.
“Ҳозир келажакдаги йўлимизни белгилаб берадиган бурилиш нуқтасига келдик, аммо биз аста-секин ютқазяпмиз, шекилли”, — деди у.
Фёдоровнинг таъкидлашича, Украина раҳбариятида жанговар ҳаракатларни олиб бориш бўйича ягона стратегия ва можарони тугатиш режаси йўқ.
Собиқ вазир мамлакат ривожига чуқур илдиз отган коррупция ва қариндош-уруғчилик тармоқлари, шунингдек, давлат идораларининг сиёсий мустақил эмаслиги тўсқинлик қилаётганини билдирди.
У Мудофаа вазирлигига келганида, айрим бошқарма раҳбарлари украиналик мудофаа компанияларининг манфаатларини илгари суриш учун тайинланганини аниқлаганини ҳам таъкидлади.
Аввалроқ собиқ вазир Украинадаги вазиятни “тизимли бошқарув инқирози” деб атаб, ҳарбий ҳолат даврида сайлов ўтказишга чақирган эди.
Украина янги давлат раҳбари 2024 йил 31 мартда сайланиши керак эди, аммо сайловлар ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик баҳонаси билан бекор қилинди. Зеленскийнинг ваколат муддати 2024 йил 20 майда тугаган, аммо Киев режими раҳбари кейинги овоз беришгача қонуний бўлиб қолишини таъкидламоқда.