Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари Запорожье ва Суми вилоятларида 2 та аҳоли пунктини назоратга олди

© Sputnik / Евгений БиятовБронетранспортер БТР-82А
Бронетранспортер БТР-82А - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Россия армияси айрим йўналишларда олдинги чизиқ бўйлаб ўз позицияларини яхшилади.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россия Қуролли кучларининг “Шарқ” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Запорожье вилоятидаги Неженка аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Жангларда Украина Қуролли кучларининг иккита зирҳли жанговар машинаси ва учта автомобили йўқ қилинди.
Шунингдек, “Шимол” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Суми вилоятидаги Писаревка аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди. Украина қўшинлари танк ва 14 та автомобилни йўқотди.
“Ғарб” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари янада қулай марра ва позицияларни эгаллади. АҚШда ишлаб чиқарилган иккита HMMWV зирҳли машинаси, 17 та пикап ва радиоэлектрон кураш станцияси йўқ қилинди.
“Жанубий” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари олдинги маррадаги вазиятни яхшилади. Украина томонининг 25 та автомобили ва тўртта дала артиллерия қуроли йўқ қилинди.
“Марказ” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига силжишни давом эттирди. “Казак” зирҳли жанговар машинаси, бешта автомобиль, артиллерия қуроли ва радиолокацион станция йўқ қилинди.
“Днепр” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари эса 32 та автомобиль, 122 миллиметрли Д-30 гаубицаси ва учта радиоэлектрон кураш станциясини йўқ қилди.
Боевое слаживание 7-й отдельной мотострелковой бригады группировки войск Юг в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари махсус операция ҳудудида яна учта аҳоли пунктини озод қилди
Янгиликлар лентаси
0