https://sputniknews.uz/20260826/mirziyoev-mukofotlar-topshirish-59979099.html
Мирзиёев давлат мукофотларини топшириб, ўн йиллик натижаларни санади
Мирзиёев давлат мукофотларини топшириб, ўн йиллик натижаларни санади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Президент сўнгги ўн йилда иқтисодиёт 2,5 баравардан зиёд ўсгани, 5,7 миллионта доимий иш ўрни яратилганини айтди.
2026-08-26T14:25+0500
2026-08-26T14:25+0500
2026-08-26T14:25+0500
мукофот
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1a/59978478_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_8f18440cbea03704bf8e89a6b278312f.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фуқароларга давлат мукофотларини топширди. Давлат раҳбари йиғилганларни байрам билан табриклаб, сўнгги ўн йилда мамлакатда эришилган асосий натижаларга тўхталди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Бу даврда Ўзбекистонга 160 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция киритилди, иқтисодиёт ҳажми 2,5 баравардан зиёд ошди. Саноат, сервис ва қишлоқ хўжалигида 5 миллион 700 мингта доимий иш ўрни яратилди. Давлат ва хусусий сектор иштирокида 1 миллион 200 минг ўринли мактаблар, 342 минг ўринли боғчалар ҳамда 62 минг ўринли шифохоналар ишга туширилди.Шунингдек, 83 минг километр умумий фойдаланишдаги ва ички йўллар қурилди ҳамда таъмирланди. Саккиз миллион аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор марказлашган ичимлик суви етказилди, яна 11,5 миллион кишининг сув таъминоти яхшиланди.Ўтган ўн йилда 650 минг оила янги замонавий уй-жойга эга бўлди. Натижада камида 2,5 миллион аҳоли уйли бўлди.Президент ҳар бир мукофотланган инсоннинг меҳнат йўли, эришган ютуқлари ва мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссасини яхши билишини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20260826/uzbekistan-investitsiya-loyiha-59969886.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1a/59978478_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_48e901ef6bc4a4094bed9306582c3076.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мукофот, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, сиёсат
мукофот, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, сиёсат
Мирзиёев давлат мукофотларини топшириб, ўн йиллик натижаларни санади
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар фидойи инсонни юксак давлат мукофотлари билан тақдирлади.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фуқароларга давлат мукофотларини топширди. Давлат раҳбари йиғилганларни байрам билан табриклаб, сўнгги ўн йилда мамлакатда эришилган асосий натижаларга тўхталди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Бу даврда Ўзбекистонга 160 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция киритилди, иқтисодиёт ҳажми 2,5 баравардан зиёд ошди.
Жорий йилда ялпи ички маҳсулот 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.
Саноат, сервис ва қишлоқ хўжалигида 5 миллион 700 мингта доимий иш ўрни яратилди. Давлат ва хусусий сектор иштирокида 1 миллион 200 минг ўринли мактаблар, 342 минг ўринли боғчалар ҳамда 62 минг ўринли шифохоналар ишга туширилди.
Шунингдек, 83 минг километр умумий фойдаланишдаги ва ички йўллар қурилди ҳамда таъмирланди. Саккиз миллион аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор марказлашган ичимлик суви етказилди, яна 11,5 миллион кишининг сув таъминоти яхшиланди.
Ўтган ўн йилда 650 минг оила янги замонавий уй-жойга эга бўлди. Натижада камида 2,5 миллион аҳоли уйли бўлди.
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда сидқидилдан меҳнат қилаётган 558 нафар инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Президент ҳар бир мукофотланган инсоннинг меҳнат йўли, эришган ютуқлари ва мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссасини яхши билишини таъкидлади.