https://sputniknews.uz/20260825/velosiped-samarkand-sayyoh-china-59959599.html
Велосипедда 25 кун: самарқандлик сайёҳ Помир орқали Хитойга етиб борди
Велосипедда 25 кун: самарқандлик сайёҳ Помир орқали Хитойга етиб борди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандлик Равшан Амиров Помир тракти ва 4655 метрлик Оқбайтал довонидан велосипедда ўтиб, Хитойнинг Қашқар шаҳрига етди. У 3 минг километрдан ортиқ сафарини онкологияга чалинган болаларга ёрдам беришга бағишлади.
2026-08-25T15:12+0500
2026-08-25T15:12+0500
2026-08-25T15:39+0500
помир
самарқанд
ўзбекистон
саратон
ёрдам
болалар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/19/59959389_0:985:1920:2065_1920x0_80_0_0_61c76a15d349803db6a66a1bee971c72.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Самарқанддаги олий таълим муассасаларидан бирининг ходими Равшан Амиров Помир трактини велосипедда босиб ўтиб, Хитойнинг Қашқар шаҳрига етиб борди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Амиров 1 август куни якка тартибдаги велосаёҳатга йўл олган. Ўтган 25 кун давомида у дунёдаги энг мураккаб баланд тоғ йўналишларидан бири ҳисобланган Помир трактидан ўтди.Аммо экспедициянинг асосий мақсади масофа босиб ўтиш ёки рекорд ўрнатиш эмас. Амиров сафарини "Эзгу амал" жамоат хайрия жамғармаси кўмагида онкологик касалликка чалинган болаларни қўллаб-қувватлашга бағишлаган. Сайёҳ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида йўлдан олинган сурат ва видеоларни деярли ҳар куни эълон қилмоқда. У босиб ўтилган масофа, тоғли йўллардаги қийинчиликлар ва сафар давомида учратган одамлари ҳақида ҳикоя қилиб бормоқда.Амиров яқин 10 кун ичида велосипедда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига етиб боришни, шундан сўнг Самарқандга қайтишни режалаштирган.Маълумотларга кўра, VeloLife деб номланган экспедициянинг режалаштирилган умумий масофаси 3 минг километрдан ошади. Йўналиш Тожикистон, денгиз сатҳидан 4655 метр баландликдаги Оқбайтал довони, Кулма довони, Хитойнинг Қашқар шаҳри ва Қирғизистоннинг Ўш шаҳри орқали ўтади.
https://sputniknews.uz/20260806/retro-avtomobillar-samarkand-59525535.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/19/59959389_0:805:1920:2245_1920x0_80_0_0_ec1d8898621b40fb01449d74bda79df0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
помир, самарқанд, ўзбекистон, саратон, ёрдам, болалар, жамият
помир, самарқанд, ўзбекистон, саратон, ёрдам, болалар, жамият
Велосипедда 25 кун: самарқандлик сайёҳ Помир орқали Хитойга етиб борди
15:12 25.08.2026 (янгиланди: 15:39 25.08.2026) Велосаёҳат онкологик касалликка чалинган болаларга ёрдам беришга бағишланган. Амиров яна 10 кунда Ўшга етиб боришни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Самарқанддаги олий таълим муассасаларидан бирининг ходими Равшан Амиров Помир трактини велосипедда босиб ўтиб, Хитойнинг Қашқар шаҳрига етиб борди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Амиров 1 август куни якка тартибдаги велосаёҳатга йўл олган. Ўтган 25 кун давомида у дунёдаги энг мураккаб баланд тоғ йўналишларидан бири ҳисобланган Помир трактидан ўтди.
Аммо экспедициянинг асосий мақсади масофа босиб ўтиш ёки рекорд ўрнатиш эмас. Амиров сафарини "Эзгу амал" жамоат хайрия жамғармаси кўмагида онкологик касалликка чалинган болаларни қўллаб-қувватлашга бағишлаган.
Йиғилган маблағлар уларнинг дори воситалари, диагностика, операция ва кимётерапия харажатларига йўналтирилади.
Сайёҳ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида йўлдан олинган сурат ва видеоларни деярли ҳар куни эълон қилмоқда. У босиб ўтилган масофа, тоғли йўллардаги қийинчиликлар ва сафар давомида учратган одамлари ҳақида ҳикоя қилиб бормоқда.
Амиров яқин 10 кун ичида велосипедда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига етиб боришни, шундан сўнг Самарқандга қайтишни режалаштирган.
Маълумотларга кўра, VeloLife деб номланган экспедициянинг режалаштирилган умумий масофаси 3 минг километрдан ошади. Йўналиш Тожикистон, денгиз сатҳидан 4655 метр баландликдаги Оқбайтал довони, Кулма довони, Хитойнинг Қашқар шаҳри ва Қирғизистоннинг Ўш шаҳри орқали ўтади.