https://sputniknews.uz/20260825/uzbekistan-xorijiy-otm-59965555.html
Ўзбекистонда хорижий ОТМлар 4,3 баравар кўпайди — экспертлар нимадан огоҳлантирди
Ўзбекистонда хорижий ОТМлар 4,3 баравар кўпайди — экспертлар нимадан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда хорижий ОТМлар сони 10 йилда 7 тадан 30 тага етди. Times Higher Education экспертлари мамлакат таълим бозори жадал халқаролашаётганини қайд этди.
2026-08-25T19:03+0500
2026-08-25T19:03+0500
2026-08-25T19:03+0500
отм
олий таълим муассасалари
таълим
миллий статистика қўмитаси
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45619411_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_6ee69a4b63ec0b62fd9086acab95ad55.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари сони сўнгги ўн йилда 4,3 бараварга кўпайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.Маълумотларга кўра 2025/2026 ўқув йили бошида мамлакатда 30 та хорижий ОТМ фаолият юритган. 2015/2016 ўқув йилида уларнинг сони атиги 7 та эди. 2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистонда 2 та, 2010/2011 йилда 6 та, 2020/2021 йилда эса 18 та хорижий ОТМ бўлган.Бу жараён халқаро экспертлар эътиборини ҳам тортмоқда. "Times Higher Education" 25 августда чоп этган мақолада Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёда халқаро олий таълимнинг янги марказларига айланаётганини қайд этди.Оксфорд университети профессори Майя Чанкселианининг фикрича, Ўзбекистон катта ички таълим бозорига эга ва хорижий университетлар билан ҳамкорликни жуда тез кенгайтирмоқда.Шу билан бирга, эксперт хорижий университетнинг очилиши ўз-ўзидан бутун миллий таълим тизимини кучайтирмаслигини таъкидлади. Муҳими — маҳаллий ўқитувчиларнинг янги дастурлар ва илмий тадқиқотларга жалб қилиниши, хорижлик ҳамкасблар билан ишлаши ҳамда маҳаллий ОТМларда таълим ва тадқиқот сифати ошиши.Халқаро олий таълим бўйича эксперт Ербол Сулейменов ҳам хорижий университет брендини олиб кириш нисбатан осон, аммо унинг таълим сифати ва институционал маданиятини маҳаллий тизимга сингдириш анча мураккаб вазифа эканини қайд этган.
https://sputniknews.uz/20260620/mustaqillik-yillarida-otmlar-soni-qanday-oshdi--58472492.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45619411_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_fcafb80a26868565dc83f1e88ac522a1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
отм, олий таълим муассасалари, таълим, миллий статистика қўмитаси , ўзбекистон, жамият
отм, олий таълим муассасалари, таълим, миллий статистика қўмитаси , ўзбекистон, жамият
Ўзбекистонда хорижий ОТМлар 4,3 баравар кўпайди — экспертлар нимадан огоҳлантирди
Хорижий экспертлар бу жараён маҳаллий университетларга ҳам фойда келтириши муҳимлигини таъкидламоқда.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари сони сўнгги ўн йилда 4,3 бараварга кўпайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси
маълум қилди.
Маълумотларга кўра 2025/2026 ўқув йили бошида мамлакатда 30 та хорижий ОТМ фаолият юритган. 2015/2016 ўқув йилида уларнинг сони атиги 7 та эди. 2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистонда 2 та, 2010/2011 йилда 6 та, 2020/2021 йилда эса 18 та хорижий ОТМ бўлган.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг халқаро таълим бозоридаги роли ҳам ошиб бормоқда. 2026 йил январь–июнь ойларида мамлакатга ўқиш мақсадида 21 042 нафар хорижлик келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробар кўп.
Бу жараён халқаро экспертлар эътиборини ҳам тортмоқда. "Times Higher Education" 25 августда чоп этган мақолада Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёда халқаро олий таълимнинг янги марказларига айланаётганини
қайд этди.
Оксфорд университети профессори Майя Чанкселианининг фикрича, Ўзбекистон катта ички таълим бозорига эга ва хорижий университетлар билан ҳамкорликни жуда тез кенгайтирмоқда.
Шу билан бирга, эксперт хорижий университетнинг очилиши ўз-ўзидан бутун миллий таълим тизимини кучайтирмаслигини таъкидлади. Муҳими — маҳаллий ўқитувчиларнинг янги дастурлар ва илмий тадқиқотларга жалб қилиниши, хорижлик ҳамкасблар билан ишлаши ҳамда маҳаллий ОТМларда таълим ва тадқиқот сифати ошиши.
Акс ҳолда хорижий ОТМлар маҳаллий тизим билан етарлича боғланмаган алоҳида "халқаролашув ороллари"га айланиб қолиши мумкин.
Халқаро олий таълим бўйича эксперт Ербол Сулейменов ҳам хорижий университет брендини олиб кириш нисбатан осон, аммо унинг таълим сифати ва институционал маданиятини маҳаллий тизимга сингдириш анча мураккаб вазифа эканини қайд этган.