Ўзбекистонга хориждан ярим йилда 9,3 млрд доллар пул ўтказилди

© SputnikРуководитель департамента Центрабанка Самигжон Иногамов на Silk Road Finance & Technology Forum
Руководитель департамента Центрабанка Самигжон Иногамов на Silk Road Finance & Technology Forum - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2026
Oбуна бўлиш
Марказий банк трансчегаравий тўловларни арзонлаштириш имкониятларини ўрганмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари оқими 9,3 миллиард долларга етди. Маблағларнинг ярмидан кўпи бевосита банк карталарига тушган. Бу ҳақда Марказий банк Пул-кредит сиёсати департаменти директори Самиғжон Иноғомов Тошкентдаги "Silk Road Finance & Technology Forum"да маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Иноғомовнинг айтишича, мамлакатда тез ва қулай трансчегаравий тўловларга талаб аллақачон шаклланган. Тартибга солинадиган стейблкоинлар бозори эса энди ривожлана бошламоқда.
Унинг таъкидлашича, стейблкоинлар анъанавий пул ўтказиш каналлари қиммат ёки мураккаб бўлган ҳолатларда трансчегаравий ҳисоб-китоблар ва доллар ликвидлигидан фойдаланиш имконини бериши мумкин.
"Ўзбекистонда вазият бироз бошқача ва буни афзаллик деб ҳисоблайман. Тартибга солинадиган стейблкоинлар бозори энди ривожлана бошлаяпти, аммо тез ва қулай трансчегаравий тўловларга асосий талаб аллақачон мавжуд", — деди Иноғомов.

Маълумот учун, 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга хориждан 8,2 миллиард доллар пул ўтказилган эди. Шундай қилиб, жорий йилда трансчегаравий тушумлар 1,1 миллиард долларга ёки қарийб 13,4 фоизга ошган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Центрабанк и НАПП продолжают тестировать систему стейблкоинов в Узбекистане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Ўзбекистон рақамли валюта ва стейблкоинларни синовдан ўтказмоқда
Янгиликлар лентаси
0