https://sputniknews.uz/20260825/ukraine-russia-muzokara-shartlar-59951845.html
Небензя Украина бўйича Россияга қўйилаётган музокаралар шартларини ғалати деб атади
Небензя Украина бўйича Россияга қўйилаётган музокаралар шартларини ғалати деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Василий Небензя Россия хавфсизлиги ҳисобига ҳеч қандай келишув бўлмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, можарони музлатиш ва Киевга қайта қуролланиш учун танаффус беришга қаратилган уринишлар натижа бермайди.
2026-08-25T10:58+0500
2026-08-25T10:58+0500
2026-08-25T11:20+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
бмт
россия
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/06/24397478_0:154:2834:1748_1920x0_80_0_0_bf5312f50b058ddeaa722c5effce3f86.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Россияга қўйилаётган музокара талаблари, гўёки жанг майдонида Украина эмас, Россия мағлубиятга учраётгандек шакллантирилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Хавфсизлик Кенгашининг Украина бўйича йиғилишида маълум қилди.Унинг фикрича, Москвага қўйилаётган музокаралар талаблари "камида ғалати" кўринади.Дипломат Россия хавфсизлиги манфаатлари ҳисобига ҳеч қандай келишув бўлмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, ўт очишни тўхтатиш баҳонасида можарони музлатиб, Киевга қайта гуруҳланиш ва қуролланиш учун танаффус беришга қаратилган уринишлар муваффақиятсизликка учрайди.Небензя Ғарб давлатларини йиллар давомида Украинани қуроллантириш, уни Россияга ҳарбий-сиёсий босим воситасига айлантириш ва Киевнинг Минск келишувларини бажаришдан бош тортишини рағбатлантиришда айблади.У Россия қўшинлари жанг майдонида ташаббусни сақлаб қолаётганини иддао қилди. Дипломатнинг маълум қилишича, 16–19 август кунлари Донецк, Запорожье ва Харьков йўналишларида еттита аҳоли пункти Россия назоратига ўтган.Дипломатнинг қўшимча қилишича, Киевга қайта гуруҳланиш ва қайта қуролланиш учун вақт бериш мақсадида ўт очишни тўхтатиш баҳонасида Россияга можарони музлатиш бўйича ҳар қандай уринишлар муваффақиятсизликка учрайди.Небензя Украина томонининг Россия ҳудудига зарбалари оқибатида 10–19 август кунлари 69 нафар тинч аҳоли, жумладан, уч бола ҳалок бўлгани, 406 киши яраланганини билдирди. У Киевни тинч аҳолига қарши террор усулларини қўллашда айблади.
https://sputniknews.uz/20251110/un-ukraine-mojaro-hal-etish-53359593.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/06/24397478_31:0:2762:2048_1920x0_80_0_0_909d79abae47d0f1dd9684be226f34df.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, бмт, россия, украина
дунё янгиликлари, дунёда, бмт, россия, украина
Небензя Украина бўйича Россияга қўйилаётган музокаралар шартларини ғалати деб атади
10:58 25.08.2026 (янгиланди: 11:20 25.08.2026) Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида можарони музлатиш ҳамда Москвага ультиматум қўйишга қаратилган уринишларни қатъий рад этди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Россияга қўйилаётган музокара талаблари, гўёки жанг майдонида Украина эмас, Россия мағлубиятга учраётгандек шакллантирилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Хавфсизлик Кенгашининг Украина бўйича йиғилишида
маълум қилди.
"Ғарб ҳомийлари, Зеленскийнинг ўзи ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, кейинги кескинлашув, ҳудудимиз ичкарисига зарбалар ва тинч аҳолига қарши террор бизни “тинчлик” ниқоби остида сингдирилаётган ультиматумга рози бўлишга мажбур қилади, деган хавфли хаёл билан яшамоқда", — деди дипломат.
Унинг фикрича, Москвага қўйилаётган музокаралар талаблари "камида ғалати" кўринади.
"Гўёки жанг майдонида Украина эмас, Россия мағлубиятга учраётгандек ва ҳар қандай шартга рози бўлиши керакдек", — деди Небензя.
Дипломат Россия хавфсизлиги манфаатлари ҳисобига ҳеч қандай келишув бўлмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, ўт очишни тўхтатиш баҳонасида можарони музлатиб, Киевга қайта гуруҳланиш ва қуролланиш учун танаффус беришга қаратилган уринишлар муваффақиятсизликка учрайди.
"Биз билан ультиматум, террор ва таҳдидлар тилида гаплашиш, жойлардаги мавжуд вазиятни эътиборсиз қолдириш давом этар экан, мазмунли сиёсий-дипломатик мулоқот учун мавзу бўлмайди", — деди у.
Небензя Ғарб давлатларини йиллар давомида Украинани қуроллантириш, уни Россияга ҳарбий-сиёсий босим воситасига айлантириш ва Киевнинг Минск келишувларини бажаришдан бош тортишини рағбатлантиришда айблади.
У Россия қўшинлари жанг майдонида ташаббусни сақлаб қолаётганини иддао қилди. Дипломатнинг маълум қилишича, 16–19 август кунлари Донецк, Запорожье ва Харьков йўналишларида еттита аҳоли пункти Россия назоратига ўтган.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, Киевга қайта гуруҳланиш ва қайта қуролланиш учун вақт бериш мақсадида ўт очишни тўхтатиш баҳонасида Россияга можарони музлатиш бўйича ҳар қандай уринишлар муваффақиятсизликка учрайди.
Небензя Украина томонининг Россия ҳудудига зарбалари оқибатида 10–19 август кунлари 69 нафар тинч аҳоли, жумладан, уч бола ҳалок бўлгани, 406 киши яраланганини билдирди. У Киевни тинч аҳолига қарши террор усулларини қўллашда айблади.
"Айнан террор Киев учун унинг фойдасига бўлмаган вазиятни ўзгартиришга уринишнинг сўнгги воситасига айланмоқда", - деди Небензя