https://sputniknews.uz/20260825/qovunlar-minsk-festival-59946304.html
Ўзбек қовунлари Минскда: уч кунлик фестиваль дастури маълум бўлди
Ўзбек қовунлари Минскда: уч кунлик фестиваль дастури маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Минскда 28–30 август кунлари Ўзбекистон қовунлари фестивали ўтказилади. Меҳмонлар қовунларни татиб кўриши, миллий таомлар, мусиқа, рақс ва мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти билан танишиши мумкин.
2026-08-25T09:21+0500
2026-08-25T09:21+0500
2026-08-25T10:00+0500
беларусь
фестивал
қовун сайли
қовун
минск
мева-сабзавот
маданият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0a/51151734_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_b132a9f06671896e3609084d9c688aea.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Жорий йилнинг 28–30 август кунлари Беларусь пойтахти Минскда илк бор Ўзбекистон қовунлари фестивали бўлиб ўтади. Маданий-гастрономик тадбир шаҳарнинг Спорт саройи ёнидаги майдонда ташкил этилади. Бу ҳақда Минск шаҳар ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Минск аҳолиси ва меҳмонларига Ўзбекистонда етиштирилган машҳур қовунларнинг турли навлари, шунингдек, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари тақдим этилади.Фестиваль дастуридан Ўзбекистон миллий мусиқа ва рақс жамоаларининг чиқишлари, халқ анъаналари ва урф-одатлари тақдимотлари ҳам ўрин олган.Тадбир орқали ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини Беларусь бозорида илгари суриш, ишлаб чиқарувчилар, импортчилар ва савдо ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш мақсад қилинган. Минск шаҳар ижроия қўмитаси фестивални жадал ривожланаётган Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлигининг давоми сифатида баҳолади.
https://sputniknews.uz/20260820/belarus-gosstandart-uzbekistan-tadbirkorlar-59815079.html
беларусь
минск
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0a/51151734_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_c73feeedacd1d125cbd500189c21d1d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
беларусь, фестивал, қовун сайли, қовун, минск, мева-сабзавот, маданият, ўзбекистон
беларусь, фестивал, қовун сайли, қовун, минск, мева-сабзавот, маданият, ўзбекистон
Ўзбек қовунлари Минскда: уч кунлик фестиваль дастури маълум бўлди
09:21 25.08.2026 (янгиланди: 10:00 25.08.2026) Минскда уч кун давомида ўзбек қовунлари, миллий таомлар, мусиқа ва рақсларни қамраб олган маданий-гастрономик фестиваль бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Жорий йилнинг 28–30 август кунлари Беларусь пойтахти Минскда илк бор Ўзбекистон қовунлари фестивали бўлиб ўтади. Маданий-гастрономик тадбир шаҳарнинг Спорт саройи ёнидаги майдонда ташкил этилади. Бу ҳақда Минск шаҳар ижроия қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Минск аҳолиси ва меҳмонларига Ўзбекистонда етиштирилган машҳур қовунларнинг турли навлари, шунингдек, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари тақдим этилади.
Ташриф буюрувчилар дегустацияларда қатнашиши, ўзбек миллий таомларини татиб кўриши ва мамлакат гастрономик маданиятининг ўзига хос жиҳатлари билан танишиши мумкин.
Фестиваль дастуридан Ўзбекистон миллий мусиқа ва рақс жамоаларининг чиқишлари, халқ анъаналари ва урф-одатлари тақдимотлари ҳам ўрин олган.
Тадбир орқали ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини Беларусь бозорида илгари суриш, ишлаб чиқарувчилар, импортчилар ва савдо ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш мақсад қилинган.
Шунингдек, фестиваль Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Беларусь аҳолиси орасида тарғиб қилишга хизмат қилади.
Минск шаҳар ижроия қўмитаси фестивални жадал ривожланаётган Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлигининг давоми сифатида баҳолади.