Моргунова: Беларусь "Госстандарт"и ўзбекистонлик тадбиркорларга ёрдам беришга тайёр

© Госстандарт Р.БеларусьВстреча посла РУз в Беларуси Нуриддина Мамажонова с председателем Госстандарта Еленой Моргуновой
Встреча посла РУз в Беларуси Нуриддина Мамажонова с председателем Госстандарта Еленой Моргуновой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар товар етказиб бериш учун қулай шароит яратиш ва тадбиркорлар учун онлайн семинар ўтказишни режалаштирди.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Беларусдаги Ўзбекистон элчиси Нуриддин Мамажонов ушбу мамлакат Давлат стандартлаштириш қўмитаси раиси Елена Моргунова билан учрашди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида техник тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, эришилган натижалар ва уни янада кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Асосий эътибор икки мамлакат ўртасида энг истиқболли товарларни ўзаро етказиб бериш учун қулай шароитлар яратишга қаратилиши белгиланди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Беларусь экспертлари ҳамда тадбиркорлари иштирокида техник тартибга солиш масалалари бўйича онлайн-семинар ўтказиш режалаштирилмоқда.

"Стандартлаштириш қўмитаси ҳар қандай масалани ҳал қилишда ёрдам беришга, ўз билим ва тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр. Биз савдо-иқтисодий ва кооперация алоқаларини ривожлантириш учун ҳамкорлигимизни жиддий фаоллаштиришдан манфаатдормиз", — деди Моргунова.

Айни пайтда икки давлат ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2030 йилга қадар 2 млрд долларга етказишни мақсад қилган. Беларусь МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистоннинг Россия ва Қозоғистондан кейинги учинчи йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
В Беларуси открыли торговые дома Наманганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2026
"Made in Namangan" Беларусга чиқди: Минск ва Гроднода савдо уйлари очилди
Янгиликлар лентаси
0