https://sputniknews.uz/20260816/namangan-belarus-savdo-uylar-59736128.html
"Made in Namangan" Беларусга чиқди: Минск ва Гроднода савдо уйлари очилди
"Made in Namangan" Беларусга чиқди: Минск ва Гроднода савдо уйлари очилди
Sputnik Ўзбекистон
Минск ва Гроднода “Made in Namangan” савдо уйлари очилди. Ҳозир Наманган текстили сотилмоқда, кейинчалик қуруқ мева, шарбат ва консерва маҳсулотлари ҳам Беларусь бозорига чиқарилади.
2026-08-16T15:26+0500
2026-08-16T15:26+0500
2026-08-16T15:26+0500
наманган вилояти
беларусь
экспорт
савдо
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/10/59734035_1:0:950:534_1920x0_80_0_0_62241b9f0a04281e369f3f29f5e00c3a.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Наманган вилояти тадбиркорлари Минск ва Гродно шаҳарларида “Made in Namangan” бренди остида савдо уйларини ишга туширди, деб хабар қилди “Дунё” АА.Уларда ҳозирча сочиқ, халат, трикотаж, болалар, аёллар ва эркаклар кийимлари ҳамда чойшаблар сотилмоқда. Яқин вақтда ассортимент қуруқ мевалар, шарбатлар, консерва маҳсулотлари ва мурабболар билан кенгайтирилади.Минскдаги Наманган савдо уйи ҳамтаъсисчиси Ҳакимжон Файзуллаевга кўра, компания пахтани ўзи етиштириб, хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган бутун ишлаб чиқариш занжирини амалга оширади.Наманганнинг Беларусдаги савдо фаоллиги Гродно вилояти билан ҳамкорлик кучаяётган бир пайтга тўғри келди. 14 август куни икки вилоят савдо-иқтисодий, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик меморандумини имзолади.Томонлар қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда чиқиш имкониятларини ҳам муҳокама қилди.
https://sputniknews.uz/20260813/minsk-hokim-uchrashuv-59663863.html
наманган вилояти
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/10/59734035_119:0:831:534_1920x0_80_0_0_f6a1ff59ec1f52d6cb5f66dcac27c018.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наманган вилояти, беларусь, экспорт, савдо, тадбиркор
наманган вилояти, беларусь, экспорт, савдо, тадбиркор
"Made in Namangan" Беларусга чиқди: Минск ва Гроднода савдо уйлари очилди
Тўқимачилик маҳсулотлари Беларусь бозорида тўғридан-тўғри сотила бошлади. Кейинги босқичда савдо уйлари орқали қуруқ мева, шарбат ва консерва маҳсулотлари ҳам таклиф этилади
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Наманган вилояти тадбиркорлари Минск ва Гродно шаҳарларида “Made in Namangan” бренди остида савдо уйларини ишга туширди, деб
хабар қилди “Дунё” АА.
Уларда ҳозирча сочиқ, халат, трикотаж, болалар, аёллар ва эркаклар кийимлари ҳамда чойшаблар сотилмоқда. Яқин вақтда ассортимент қуруқ мевалар, шарбатлар, консерва маҳсулотлари ва мурабболар билан кенгайтирилади.
Минскдаги Наманган савдо уйи ҳамтаъсисчиси Ҳакимжон Файзуллаевга кўра, компания пахтани ўзи етиштириб, хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган бутун ишлаб чиқариш занжирини амалга оширади.
Бу Минскдаги биринчи ўзбек савдо майдончаси эмас. 8 июлда Ўзбекистоннинг умуммиллий Савдо уйи очилган эди.У Савдо-саноат палаталари томонидан ташкил этилган ва унда электротехника, уй текстили ҳамда бошқа экспорт маҳсулотлари тақдим этилмоқда. Янги “Made in Namangan” нуқтаси эса айнан Наманган тадбиркорларининг маҳсулотларига ихтисослашган.
Наманганнинг Беларусдаги савдо фаоллиги Гродно вилояти билан ҳамкорлик кучаяётган бир пайтга тўғри келди. 14 август куни икки вилоят савдо-иқтисодий, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Томонлар қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда чиқиш имкониятларини ҳам муҳокама қилди.