Минскда қовун сайли ва Наманган савдо уйи очилиши: шаҳар ҳокими билан учрашув тафсилотлари

© СС0 / Unsplash / Osman Yunus BekcanПлощадь Победы в Минске
Площадь Победы в Минске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2026
Oбуна бўлиш
Бу масалалар Ўзбекистон элчиси ва Минск раҳбарияти учрашувида муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Минскда август охирида қовун сайлини ўтказиш режалаштирилмоқда. Тадбирни ташкил этиш масаласи Минск шаҳар ижроия қўмитаси раиси Владимир Кухарев ва Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Нуриддин Мамажонов учрашувида муҳокама қилинди.
Шунингдек, 13 август куни Минскда Наманган вилоятининг савдо уйи очилиши маълум қилинди. Мамажоновнинг таъкидлашича, бундай савдо майдончалари Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорликни нафақат республика, балки ҳудудлар даражасида ҳам ривожлантиришга хизмат қилади.
Учрашувда саноат кооперацияси, тиббиёт, таълим, туризм ва бошқа йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Кухарев Беларусь томони тиббий асбоб-ускуналар ва техника ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, ёғочни қайта ишлаш ва мебель маҳсулотлари соҳасида ҳам имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Томонлар авиақатновлар сонини кўпайтириш масаласига ҳам тўхталди. Минск раҳбарининг фикрича, бу туризмни ривожлантириш ва бизнес вакиллари ўртасидаги алоқаларни тезлаштиришга хизмат қилади.
Производство молочной продукции в Пятигорске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2026
Ўзбекистон ва Беларусь янги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0