Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва Хитой божхона маълумотлари алмашинувини тезлаштирмоқчи

© AP Photo / Andy WongЕАЭС и Китай хотят ускорить обмен таможенными данными
ЕАЭС и Китай хотят ускорить обмен таможенными данными - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2026
Oбуна бўлиш
Ягона тизим юкларни бир декларация ва кафолат асосида ташиш, божхона назорати натижаларини ўзаро тан олиш ҳамда навигация пломбаларидан фойдаланишни кўзда тутади.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Хитой божхона хизмати товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни электрон алмашиш учун зарур ҳуқуқий ҳужжатларни қисқа муддатда келишиб олиш ниятини билдирди. Бу масала ЕИКнинг божхона ҳамкорлиги вазири Сергей Шкляев ва Хитой Бош божхона бошқармаси раҳбари Сунь Мэйцзюнь ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди, деб хабар берди комиссия матбуот хизмати.
Томонлар ахборот алмашинувини амалда йўлга қўйиш учун сўнгги бир неча йил ичида илк бор экспертларнинг юзма-юз учрашувини ўтказишга келишди.
Бундай алмашинув божхона назоратини тезлаштириш, товарлар ҳақидаги маълумотларни олдиндан текшириш ва ташқи савдо статистикасидаги тафовутларни камайтириш имконини бериши кутилмоқда.
Шкляев Хитой томонига ЕОИИ ҳудудида Ягона божхона транзити тизимини жорий этиш жараёни ҳақида ҳам маълумот берди.
Тизим ягона транзит декларацияси ва молиявий кафолатдан фойдаланиш, бошқа давлат божхонаси назорати натижаларини тан олиш ҳамда юкларни навигация пломбалари орқали кузатишни назарда тутади.
ЕИК вазирининг таъкидлашича, тизим ЕОИИга кирмайдиган давлатлар учун ҳам очиқ.
Маълумот учун, ЕИК Ўзбекистон билан ҳам товарлар ва транспорт воситалари ҳақида божхона маълумотларини алмашиш бўйича халқаро шартнома тайёрламоқда. Ҳужжат юқори даражада тайёр бўлиб, музокараларни 2026 йилнинг сентябрь–октябрь ойларида бошлаш режалаштирилган.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Заседания Евразийского межправительственного совета в Чолпон-Ате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Хитой "қоғозсиз" юк ташишни синаб кўради — ҳукумат раислари йиғилиши якунлари
Янгиликлар лентаси
0