https://sputniknews.uz/20260824/uzbekistan-iqtisodiyot-natijalar-rejalar-59922074.html
Қўчқоров Ўзбекистон иқтисодиётининг натижалари ва келгуси ўн йиллик режаларини айтди
Қўчқоров Ўзбекистон иқтисодиётининг натижалари ва келгуси ўн йиллик режаларини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон иқтисодиёти ўн йилда уч баробар ўсиб, ЯИМ 180 млрд долларга етганини айтди. Мамлакат 2027 йилда инфляцияни 5 фоизга тушириш ва инвестиция рейтингига эришишни мақсад қилган.
2026-08-24T11:37+0500
2026-08-24T11:37+0500
2026-08-24T11:43+0500
иқтисод
инвестиция
яим
инфляция
тошкент
форум
жамшид қўчқоров
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/18/59921907_0:241:2560:1681_1920x0_80_0_0_a80bdc3c377fa45a7bf800ecde33f73d.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Тошкентда илк “Silk Road Finance & Technology Forum” ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.Форум Ўзбекистон Марказий банки ҳамда Сингапур Валюта бошқармаси томонидан таъсис этилган "Global Finance & Technology Network" нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.Тадбирда давлат органлари вакиллари, молиявий регуляторлар, инвесторлар ҳамда технологик компаниялар асосчилари иштирок этмоқда. Форум тадбирлари CAEx халқаро кўргазмалар маркази ва Ислом цивилизацияси марказида ўтказилади.Форум доирасида сўзга чиққан Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакат иқтисодиёти сўнгги ўн йилда кучли ва барқарор ўсишни намойиш этганини маълум қилди. Бу даврда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиши 6–7 фоиз атрофида сақланган.Вазирнинг айтишича, сўнгги ўн йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми уч баробар кўпайиб, ялпи ички маҳсулот қарийб 60 млрд доллардан 180 млрд долларга етган.Унинг таъкидлашича, 2026 йилда Ўзбекистонда инфляция 6,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. 2027 йилда эса уни 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга тушириш режалаштирилган. Вазир бир неча йил аввал инфляция икки хонали кўрсаткичда бўлганини эслатди.Шунингдек, сўнгги йилларда бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизидан паст даражада сақлаб келинмоқда.Қўчқоровнинг сўзларига кўра, ижобий иқтисодий кўрсаткичлар мамлакат иқтисодиётига берилган ташқи баҳоларнинг яхшиланиши билан бирга кечди. Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинглари оширилди, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими эса ўсишда давом этмоқда.Вазир Ўзбекистон инфляцияни мақсадли даражага тушириш, бюджет интизомини таъминлаш ҳамда давлат қарзини оқилона ва барқарор даражада сақлаш учун зарур чораларни кўришини билдирди.Ҳукумат келгуси ўн йилликда ҳам инвесторлар ва бозор иштирокчилари учун қулай ва олдиндан башорат қилиш мумкин бўлган муҳитни сақлашга интилади.Унинг фикрича, ушбу чоралар хусусий сектор ролини кучайтиради, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини чуқурлаштиради ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун янги имкониятлар яратади.
https://sputniknews.uz/20260814/ozbekiston-investitsiya-59704802.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/18/59921907_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_c4f782c4a05ffe5fe84101d7213e2a09.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, инвестиция, яим, инфляция, тошкент, форум, жамшид қўчқоров, ўзбекистон
иқтисод, инвестиция, яим, инфляция, тошкент, форум, жамшид қўчқоров, ўзбекистон
Қўчқоров Ўзбекистон иқтисодиётининг натижалари ва келгуси ўн йиллик режаларини айтди
11:37 24.08.2026 (янгиланди: 11:43 24.08.2026) Тошкентда илк “Silk Road Finance & Technology Forum” бошланди. Жамшид Қўчқоров унда Ўзбекистон иқтисодиёти натижалари ва режаларини очиқлади.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Тошкентда илк “Silk Road Finance & Technology Forum” ўз ишини бошлади. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Форум Ўзбекистон Марказий банки ҳамда Сингапур Валюта бошқармаси томонидан таъсис этилган "Global Finance & Technology Network" нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда давлат органлари вакиллари, молиявий регуляторлар, инвесторлар ҳамда технологик компаниялар асосчилари иштирок этмоқда. Форум тадбирлари CAEx халқаро кўргазмалар маркази ва Ислом цивилизацияси марказида ўтказилади.
Форум доирасида сўзга чиққан Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакат иқтисодиёти сўнгги ўн йилда кучли ва барқарор ўсишни намойиш этганини маълум қилди. Бу даврда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиши 6–7 фоиз атрофида сақланган.
Вазирнинг айтишича, сўнгги ўн йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми уч баробар кўпайиб, ялпи ички маҳсулот қарийб 60 млрд доллардан 180 млрд долларга етган.
“Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳам сезиларли даражада — тахминан 1900 доллардан 4600 долларгача ошди. Бу Ўзбекистонни даромади ўртачадан юқори бўлган мамлакатлар гуруҳига олиб чиқди”, — деди Қўчқоров.
Унинг таъкидлашича, 2026 йилда Ўзбекистонда инфляция 6,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. 2027 йилда эса уни 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга тушириш режалаштирилган. Вазир бир неча йил аввал инфляция икки хонали кўрсаткичда бўлганини эслатди.
“Биз иқтисодиётимиз барқарорлигини мустаҳкамлашда давом этиб, ташқи давлат қарзини ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 27 фоизи даражасида сақлаб қолдик”, — деди у.
Шунингдек, сўнгги йилларда бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизидан паст даражада сақлаб келинмоқда.
Қўчқоровнинг сўзларига кўра, ижобий иқтисодий кўрсаткичлар мамлакат иқтисодиётига берилган ташқи баҳоларнинг яхшиланиши билан бирга кечди. Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинглари оширилди, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими эса ўсишда давом этмоқда.
Вазир Ўзбекистон инфляцияни мақсадли даражага тушириш, бюджет интизомини таъминлаш ҳамда давлат қарзини оқилона ва барқарор даражада сақлаш учун зарур чораларни кўришини билдирди.
Ҳукумат келгуси ўн йилликда ҳам инвесторлар ва бозор иштирокчилари учун қулай ва олдиндан башорат қилиш мумкин бўлган муҳитни сақлашга интилади.
“Биз инвестиция даражасидаги суверен кредит рейтингига эришиш, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якунлаш, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва бозор ислоҳотларини давом эттириш устида ишлаймиз”, — деди Қўчқоров.
Унинг фикрича, ушбу чоралар хусусий сектор ролини кучайтиради, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини чуқурлаштиради ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун янги имкониятлар яратади.