Ўзбекистонга 2025 йилда 43 млрд доллар инвестиция жалб қилинди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишУзбекистан в преддверии досрочных выборов президента
Узбекистан в преддверии досрочных выборов президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда энг катта ижобий ўзгариш қилган 5 та давлатдан бири бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. 2025 йилда Ўзбекистонга 43 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан "Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар" мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Конференцияда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Россия Федерацияси, Беларусь, Грузия, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Қирғизистон парламентлари аъзолари, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, экспертлар ҳамжамияти ҳамда илмий доиралар вакиллари иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, бугунга келиб мамлакат иқтисодиёти ҳажми 50 млрд доллардан 147 млрд долларга ошди ва Ўзбекистон ўрта даромадли давлатлар қаторидан ўрин эгаллаган.

Мамлакатида охирги ўн йилда қурилаётган уй-жойларнинг йиллик сони 10 баробар ошиб, 2025 йилда 238 мингта хонадонга етди. Ўзбекистон туристлар учун очиқ мамлакатга айланди.

Давлат хизматлари, солиқ, банк, тўловлар ва бошқа соҳаларда электрон хизматлар кўлами кенгайди.
Ўзбекистон Олий мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоиловнинг сўзларига кўра, ижтимоий ҳимоя тизими янги босқичга кўтарилди. Сўнгги уч йилда ижтимоий хизматлар сони 23 тадан 140 тага етди.

Камбағалликни қисқартириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўтган даврда 8,5 миллион эҳтиёжманд аҳолининг даромади оширилиб, камбағаллик даражаси қарийб 35 фоиздан 5,8 фоизга туширилди.

Таълим соҳасидаги тизимли ишлар натижасида мактабгача таълим билан қамров 27 фоиздан 78 фоизга, олий таълим билан қамров эса 9 фоиздан 44 фоизга етди.
Здание Всемирного банка в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
ЖБ Ўзбекистонга 6,4 млрд доллар инвестиция олиб келиши мумкин бўлган 3 соҳани маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0