https://sputniknews.uz/20260709/world-bank-uzbekistsn-investitsiya-soha-58923737.html
ЖБ Ўзбекистонга 6,4 млрд доллар инвестиция олиб келиши мумкин бўлган 3 соҳани маълум қилди
ЖБ Ўзбекистонга 6,4 млрд доллар инвестиция олиб келиши мумкин бўлган 3 соҳани маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон банки логистика, туризм ва фармацевтикадаги ислоҳотлар Ўзбекистонга $6,4 млрдгача хусусий инвестиция ва 300 мингдан ортиқ иш ўрни олиб келиши мумкинлигини билдирди. Асосий салоҳият туризм ва логистикада кўрилмоқда.
2026-07-09T10:52+0500
2026-07-09T10:52+0500
2026-07-09T11:34+0500
жаҳон банки
дори
туризм
транспорт
ислоҳотлар
иқтисод
инвестиция
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0e/54798040_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_432c6174e72cda637d3d1c51b93085ca.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон логистика, туризм ва фармацевтика соҳаларидаги ислоҳотлар орқали ўрта муддатли истиқболда 5,2 млрд доллардан 6,4 млрд долларгача хусусий инвестиция жалб қилиши ва 300 мингдан ортиқ иш ўрни яратиши мумкин.Бу ҳақда Жаҳон банки (ЖБ) гуруҳи ва Халқаро молия корпорацияси томонидан эълон қилинган “Ўзбекистон хусусий сектори диагностикаси” ҳисоботида маълум қилинди.Энг катта салоҳият туризм соҳасида кўрилмоқда. Жаҳон банкига кўра, ер ижараси, кадрлар тайёрлаш ва туристик объектларни профессионал бошқариш бўйича ислоҳотлар соҳага 3,1 млрд доллардан 4,2 млрд долларгача хусусий инвестиция жалб қилиши мумкин. Бу 120 мингдан 180 минггача иш ўрни яратишга хизмат қилади.Логистикада асосий имконият автомобилда юк ташиш ва омбор хўжалиги билан боғлиқ. Ҳисоботда Ўзбекистонда замонавий Class A омборлари бўйича таклиф етишмовчилиги 88 фоиз деб баҳоланган. Ер ажратиш, қурилиш рухсатномалари ва халқаро юк ташиш рухсатларидан фойдаланиш тартибини соддалаштириш орқали соҳага 950 млн доллардан 1,05 млрд долларгача инвестиция жалб қилиниши мумкин.Бу йўналишда 37–41 минг бевосита ва 60–67 минг билвосита иш ўрни яратилиши прогноз қилинмоқда.Фармацевтикада эса асосий салоҳият дженерик дорилар ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ. ЖБ дори воситаларини ишлаб чиқариш стандартларини халқаро талабларга мослаштириш ва дориларни рўйхатдан ўтказиш жараёнларини соддалаштиришни тавсия қилмоқда.Ушбу чоралар фармацевтика соҳасига 44 млн доллардан 188 млн долларгача хусусий инвестиция жалб қилиши ва 20 минггача иш ўрни яратиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260620/xvj-ozbekistonni-xatardan-ogohlantirdi-58470331.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0e/54798040_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_e80c6e0bb1a82cd8864eaa87711c48ef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жаҳон банки, дори, туризм, транспорт, ислоҳотлар, иқтисод, инвестиция, ўзбекистон
жаҳон банки, дори, туризм, транспорт, ислоҳотлар, иқтисод, инвестиция, ўзбекистон
ЖБ Ўзбекистонга 6,4 млрд доллар инвестиция олиб келиши мумкин бўлган 3 соҳани маълум қилди
10:52 09.07.2026 (янгиланди: 11:34 09.07.2026) Энг катта салоҳият туризм соҳасида кўрилмоқда: ислоҳотлар соҳага 3,1 млрд доллардан 4,2 млрд долларгача хусусий инвестиция жалб қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон логистика, туризм ва фармацевтика соҳаларидаги ислоҳотлар орқали ўрта муддатли истиқболда 5,2 млрд доллардан 6,4 млрд долларгача хусусий инвестиция жалб қилиши ва 300 мингдан ортиқ иш ўрни яратиши мумкин.
Бу ҳақда Жаҳон банки (ЖБ) гуруҳи ва Халқаро молия корпорацияси томонидан эълон қилинган “Ўзбекистон хусусий сектори диагностикаси” ҳисоботида
маълум қилинди.
Мутахассислар мазкур уч соҳани хусусий капитал жалб қилиш, иш ўринлари яратиш ва қисқа муддатда ислоҳотларни амалга ошириш имконияти юқори бўлган йўналишлар сифатида танлаган.
Энг катта салоҳият туризм соҳасида кўрилмоқда. Жаҳон банкига кўра, ер ижараси, кадрлар тайёрлаш ва туристик объектларни профессионал бошқариш бўйича ислоҳотлар соҳага 3,1 млрд доллардан 4,2 млрд долларгача хусусий инвестиция жалб қилиши мумкин. Бу 120 мингдан 180 минггача иш ўрни яратишга хизмат қилади.
Логистикада асосий имконият автомобилда юк ташиш ва омбор хўжалиги билан боғлиқ. Ҳисоботда Ўзбекистонда замонавий Class A омборлари бўйича таклиф етишмовчилиги 88 фоиз деб баҳоланган.
Ер ажратиш, қурилиш рухсатномалари ва халқаро юк ташиш рухсатларидан фойдаланиш тартибини соддалаштириш орқали соҳага 950 млн доллардан 1,05 млрд долларгача инвестиция жалб қилиниши мумкин.
Бу йўналишда 37–41 минг бевосита ва 60–67 минг билвосита иш ўрни яратилиши прогноз қилинмоқда.
Шунингдек, логистика инфратузилмасини ривожлантириш Ўзбекистоннинг “Ўрта йўлак” доирасидаги минтақавий савдо ва транзит маркази сифатидаги ролини кучайтириши мумкин.
Фармацевтикада эса асосий салоҳият дженерик дорилар ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ. ЖБ дори воситаларини ишлаб чиқариш стандартларини халқаро талабларга мослаштириш ва дориларни рўйхатдан ўтказиш жараёнларини соддалаштиришни тавсия қилмоқда.
Ушбу чоралар фармацевтика соҳасига 44 млн доллардан 188 млн долларгача хусусий инвестиция жалб қилиши ва 20 минггача иш ўрни яратиши мумкин.