Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Одесса вилоятидаги ҳарбий логистика объектларига зарба берди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишДень ракетных войск и артиллерии на полигоне Луга в Ленинградской области
День ракетных войск и артиллерии на полигоне Луга в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги зарба натижасида танкер, ёнилғи резервуарлари, ўнта омбор ва электр подстанцияси зарар кўрганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Одесса вилоятидаги “Южний” портида ҳарбий юкларни қабул қилиш ва сақлашда фойдаланилган объектларга гуруҳли зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, зарба юқори аниқликдаги ҳаво қуроллари ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга оширилган.
Зарба натижасида Украина Қуролли кучлари учун ёнилғи олиб келган танкер зарба билан ишдан чиқарилган. Шунингдек, ёнилғи омбори ҳудудидаги бешта резервуар нишонга олинган.
Логистика терминалида ҳарбий мақсаддаги мол-мулк сақланган ўнта омборхона ҳамда юкларни тушириш ва сақлашда фойдаланилган порт инфратузилмаси объектларига ҳам зарба берилган.
Бундан ташқари, “Южний” порти фаолиятини электр энергияси билан таъминлаган ПС-330 “Ажалик” подстанцияси нишонга олинган.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина портларидан Қуролли кучларга ҳарбий юк ва ёнилғи етказиб беришда фойдаланилганини билдирди.
Одесский морской порт (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Одесса портларидаги ҳарбий нишонларга зарба берди
Янгиликлар лентаси
0