Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Одесса портларидаги ҳарбий нишонларга зарба берди

© Sputnik / Вячеслав БобковОдесский морской порт (архивное фото)
Одесский морской порт (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужум мақсади — Украина Қуролли Кучларининг омборлари ва таъминот кемалари бўлган.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Spurnik. Ўтган тунда Россия Қуролли кучлари Одесса, Измаил ва Южний портларидаги ҳарбий иншоотларга узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида зарба берди.
Мудофаа вазирлигига кўра, қуйидаги объектлар нишонга олинган:
Южний портида УҚК учун мўлжалланган ёқилғи-мойлаш материаллари омбори;
Одеса портидаги ҳарбий техника сақланадиган омбор;
Одеса портида ҳарбий кемаларни кузатиб бориш учун фойдаланилган патруль кемаси;
Измаил портида УҚК учун ҳарбий юклар ва ёқилғини сақлаш, юклаш ва ташиш учун ишлатиладиган инфратузилма;
Душмандан фарқли ўлароқ, Россия Қуролли кучлари фақат ҳарбий иншоотларга зарба беради ва Киевда ҳам, бутун Украина ҳудудида ҳам ҳар қандай нишонни йўқ қилишга қодир, дейилади хабарда.
Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Родион Мирошникнинг тушунтиришича, Украина Қуролли Кучлари денгиз йўлидан 24/7 қурол етказиб бериш канали сифатида фойдаланган. Унинг сўзларига кўра, сўнгги уч йил ичида Одесса портларидан ҳарбий юкларни ташийдиган тахминан 8000 та кема ўтган, бу эса ушбу нишонларга қилинган ҳужумларни тушунтиради.
Александр Хроленко, военный обозреватель  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Одесса НАТО учун "Ҳўрмуз бўғозига" айланди — ҳарбий эксперт
Янгиликлар лентаси
0