https://sputniknews.uz/20260824/noqonuniy-migratsiya-qamoq-taklif-59941058.html
Ўзбекистонда ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун 15 йилгача қамоқ таклиф қилинди
Ўзбекистонда ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун 15 йилгача қамоқ таклиф қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ноқонуний миграцияни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёки кўмаклашиш учун 3 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосини белгилаш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси 8 сентябргача муҳокама қилинади.
2026-08-24T18:47+0500
2026-08-24T18:47+0500
2026-08-24T18:47+0500
миграция
жиноят кодекси
жиноий жавобгарлик
миграция агентлиги
жамият
ўзбекистон
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0f/54821426_0:141:2750:1687_1920x0_80_0_0_c3d5719c059109c921d9922b669bf23e.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш таклиф этилмоқда. Миграция агентлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилдиҲужжат билан Жиноят кодексига "Ноқонуний миграцияни ташкил этиш" деб номланган янги 223¹-моддани киритиш кўзда тутилган.Унга кўра, моддий манфаат олиш мақсадида ноқонуний миграцияни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёки кўмаклашиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.Жиноий жавобгарлик иқтисодий манфаат кўриш мақсадида шахсларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кириш, давлат чегарасидан ўтказиш, чет элга олиб чиқиш ёки мамлакат ҳудуди орқали бошқа давлатга ноқонуний ўтишига қаратилган фаолиятни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёхуд кўмаклашиш учун белгиланиши мумкин. Агар жиноят кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар ёки мансабдор шахслар томонидан, такроран, хавфли рецидивист ёхуд уюшган гуруҳ иштирокида содир этилса, беш йилдан ўн йилгача қамоқ жазоси таклиф қилинмоқда.Жуда кўп миқдорда, инсон ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли усулда содир этилган ёхуд бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳаракатлар учун эса ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланиши мумкин.Бундай жиноятлар бўйича дастлабки терговни ички ишлар органларига топшириш таклиф этилган.Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 8 сентябрга қадар давом этади.
https://sputniknews.uz/20260802/usa-deportatsiya-uzbekistan-fuqaro-59439373.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0f/54821426_156:0:2593:1828_1920x0_80_0_0_1dbc200b1cb6a8f99c9596d55672c446.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, жиноят кодекси, жиноий жавобгарлик, миграция агентлиги, жамият, ўзбекистон, мигрантлар
миграция, жиноят кодекси, жиноий жавобгарлик, миграция агентлиги, жамият, ўзбекистон, мигрантлар
Ўзбекистонда ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун 15 йилгача қамоқ таклиф қилинди
Қонун лойиҳасида ноқонуний миграцияни ташкил этишга кўмаклашиш учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф қилинган.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш таклиф этилмоқда. Миграция агентлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига
қўйилди Ҳужжат билан Жиноят кодексига "Ноқонуний миграцияни ташкил этиш" деб номланган янги 223¹-моддани киритиш кўзда тутилган.
Унга кўра, моддий манфаат олиш мақсадида ноқонуний миграцияни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёки кўмаклашиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Жиноий жавобгарлик иқтисодий манфаат кўриш мақсадида шахсларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кириш, давлат чегарасидан ўтказиш, чет элга олиб чиқиш ёки мамлакат ҳудуди орқали бошқа давлатга ноқонуний ўтишига қаратилган фаолиятни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёхуд кўмаклашиш учун белгиланиши мумкин.
Бундай кўмак транспорт воситаси ёки турар жой тақдим этиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Агар жиноят кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар ёки мансабдор шахслар томонидан, такроран, хавфли рецидивист ёхуд уюшган гуруҳ иштирокида содир этилса, беш йилдан ўн йилгача қамоқ жазоси таклиф қилинмоқда.
Жуда кўп миқдорда, инсон ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли усулда содир этилган ёхуд бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳаракатлар учун эса ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланиши мумкин.
Бундай жиноятлар бўйича дастлабки терговни ички ишлар органларига топшириш таклиф этилган.
Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 8 сентябрга қадар давом этади.