Мижоз ариза беради, банклар кредит бериш учун рақобатлашади — МБ янги тизим яратди

© SputnikРуководитель Департамента по финтехнологиям, цифровизации и ИИ Аппарата Президента Бобур Ходжаев
Руководитель Департамента по финтехнологиям, цифровизации и ИИ Аппарата Президента Бобур Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Oбуна бўлиш
Янги платформада сунъий интеллект мижозни баҳолайди, тижорат банклари эса унга кредит таклиф қилиш учун ўзаро рақобатлашади.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Марказий банк сунъий интеллект асосидаги скорингдан фойдаланадиган кредит платформасини яратди. Қарз олувчи унга ариза юборади, тижорат банклари эса кредит таклиф қилиш учун ўзаро рақобатлашади.
Бу ҳақда Тошкентдаги "Silk Road Finance & Technology Forum" доирасида Ўзбекистон президенти администрациясининг Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект департаменти раҳбари Бобур Хўжаев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
"Ўйлайманки, платформа ишга тушиб, муваффақиятли фаолият юрита бошлагач, у хусусийлаштирилади", — деди у.
Хўжаевнинг таъкидлашича, хусусий капитал муҳим ўрин тутса-да, ҳукумат ва Марказий банк ҳам янги молиявий технологияларни ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. У бунга Марказий банк томонидан ташкил этилган ва кейинчалик хусусийлаштирилган Humo тўлов тизимини мисол қилиб келтирди.
"Аслида, биз хусусий молиялаштиришни сафарбар қиладиган янги платформалар ва компаниялар яратмоқдамиз", — деди Хўжаев.
Хўжаевнинг айтишича, Ўзбекистонда 2030 йилгача финтех (молиявий хизматларни замонавий технологиялар асосида яратиш ва тақдим этиш соҳаси) стартаплари сонини икки баравар ошириш ва соҳага 1 миллиард доллар сармоя жалб этиш режалаштирилган.
Унинг фикрича, бу мақсадларга эришиш мумкин, чунки ўтган йилнинг ўзида Ўзбекистон финтех стартапларига 200 миллион доллардан ортиқ венчур сармоя киритилган.

"Жозибадор сармоявий муҳитни таъминлаш ва регуляторимиз билан бирга тартибга солиш тизимини такомиллаштириш орқали финтеч компанияларининг эҳтиёжларига мос қоидаларни жорий этамиз. Ўйлайманки, буларнинг барчаси Ўзбекистонда финтех экотизими учун янада қулай муҳит яратади", — деди Хўжаев.

У Ўзбекистонда жонли ва инновацион финтех экотизими шаклланганини таъкидлади. Ўтган йили катта ёшли аҳолининг 70 фоиздан ортиғи рақамли тўловлардан фойдаланган.
Мамлакатда "Uzcard" ва "Humo" тўлов тизимлари ўз тармоқлари атрофида алоҳида финтех экотизимларини ривожлантирмоқда.

"Uzcard" сунъий интеллект, кредит скоринги, фирибгарликка қарши тизимлар ва маслаҳат хизматларига эътибор қаратиб, тижорат банклари билан ҳамкорлик қилмоқда. "Humo" эса криптовалюта йўналишида фаолият юритиб, токенлар чиқарган ва Ўзбекистондаги дастлабки стейблкоинларни яратиш устида ишламоқда.

В Узбекистане помимо HUMO и Uzcard готовится блокчейн-платежная система - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2026
Ўзбекистонда "Humo" ва "Uzcard"дан ташқари блокчейн тўлов тизими тайёрланмоқда
Янгиликлар лентаси
0