Ўзбекистонда "Humo" ва "Uzcard"дан ташқари блокчейн тўлов тизими тайёрланмоқда

© SputnikВ Узбекистане помимо HUMO и Uzcard готовится блокчейн-платежная система
В Узбекистане помимо HUMO и Uzcard готовится блокчейн-платежная система - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2026
Oбуна бўлиш
Лойиҳа замонавий рақамли технологиялар асосида ишлайди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистонда криптоактивлар ва рақамли активларни тартибга солиш бўйича янги босқич бошланмоқда.
Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги криптоактивлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Аскаржон Закиров Plus-форум доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Зокировнинг сўзларига кўра, агентлик ва Марказий банк стейбл токенлар асосидаги лойиҳаларни синовдан ўтказиш учун махсус ҳуқуқий муҳит — “sandbox” ташкил этиш бўйича ҳужжат қабул қилган.
Шунингдек, мамлакатда замонавий рақамли технологиялар асосида ишлайдиган янги тўлов тизими пилот тарзда тайёрланмоқда.

Ҳозир Ўзбекистонда "Humo" ва "Uzcard" тўлов тизимлари фаолият юритмоқда. Келажакда улар қаторига блокчейн технологияси асосида ишлайдиган яна бир тўлов тизими қўшилиши мумкин.

Закиров, шунингдек, яқин вақтларда токенлаштирилган акциялар ва облигациялар эмиссиясини тартибга солувчи ҳужжатлар қабул қилиниши кутилaётганини маълум қилди.
Форумда Қозоғистон тажрибаси ҳақида ҳам маълумот берилди. 1 майдан бошлаб Қозоғистонда рақамли активлар бозорини тартибга солиш бўйича янги қонунчилик муҳити кучга кирди. Энди соҳанинг расмий регулятори Қозоғистон Миллий банки ҳисобланади.
Қозоғистон Миллий банки вакили Арлен Молдобековнинг айтишича, рақамли активлар икки турга — таъминланмаган криптовалюталар ва рақамли молиявий активларга ажратилган.
Унинг таъкидлашича, криптовалюталарни тартибга солишдан асосий мақсад бозорни ривожлантириш эмас, балки инвесторлар хавфсизлигини таъминлаш ва фирибгарлик схемаларининг олдини олишдир.
Монета с логотипом криптовалюты биткоин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2026
Крипто соҳасида янгилик: пул билан таъминланган токенлар чиқаришга рухсат берилди
Янгиликлар лентаси
0