https://sputniknews.uz/20260416/kripto-token-chiqarish-ruxsat-56927512.html
Крипто соҳасида янгилик: пул билан таъминланган токенлар чиқаришга рухсат берилди
Крипто соҳасида янгилик: пул билан таъминланган токенлар чиқаришга рухсат берилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда барқарор токенлар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилди. Янги низомга кўра, бундай токенлар фақат миллий ёки хорижий валюта билан тўлиқ таъминланган ҳолда чиқарилади ва синов тартибида тўловларда қўлланиши мумкин.
2026-04-16T10:51+0500
2026-04-16T10:51+0500
2026-04-16T10:51+0500
ўзбекистон
криптовалюта
жамият
рақамли технологиялар
марказий банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0d/45638148_0:62:1382:839_1920x0_80_0_0_105efd25a1f939b90bf46a47e90a747b.jpg
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонда барқарор токенлар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Марказий банк тасдиқлаган низомга кўра, бундай токенлар фақат миллий ёки хорижий валютадаги пул маблағлари билан тўлиқ таъминланган ҳолда чиқарилади.Бу маблағлар Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилиши шарт. Соддароқ айтганда, гап биткоин каби нархи бозорда кескин ўзгариб турадиган актив эмас, балки ортида реал пул турган барқарор токенлар ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, алгоритмик, аноним ва крипто-активлар билан таъминланган барқарор токенларга рухсат берилмайди. Крипто-активларни чиқариш тартиби аввал ҳам мавжуд эди, аммо улардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш, қонунчиликдаги алоҳида ҳолатлардан ташқари, тақиқланган. Янги низом эса айнан барқарор токенларни назорат қилинадиган муҳитда синовдан ўтказишга йўл очади.
https://sputniknews.uz/20260302/kripto-aktiv-litsenziyalash-ozgarish-56051326.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0d/45638148_91:0:1291:900_1920x0_80_0_0_4c343481b942ee9eb1d408fdb753c027.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, марказий банк, барқарор токен, stablecoin, биткоин, криптоактив, блокчейн, тўлов тизими, хорижий валюта
ўзбекистон, истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, марказий банк, барқарор токен, stablecoin, биткоин, криптоактив, блокчейн, тўлов тизими, хорижий валюта
Крипто соҳасида янгилик: пул билан таъминланган токенлар чиқаришга рухсат берилди
Ўзбекистонда барқарор токенлар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилди. Биткоиндан фарқли ўлароқ, бундай токенлар фақат миллий ёки хорижий валюта билан тўлиқ таъминланган ҳолда чиқарилади
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонда барқарор токенлар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Марказий банк тасдиқлаган
низомга кўра, бундай токенлар фақат миллий ёки хорижий валютадаги пул маблағлари билан тўлиқ таъминланган ҳолда чиқарилади.
Бу маблағлар Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилиши шарт. Соддароқ айтганда, гап биткоин каби нархи бозорда кескин ўзгариб турадиган актив эмас, балки ортида реал пул турган барқарор токенлар ҳақида кетмоқда.
Махсус режим доирасида бундай токенлардан Ўзбекистон ҳудудида тўлов воситаси сифатида фойдаланиш, халқаро ҳисоб-китобларда синовдан ўтказиш ва блокчейн асосида тўлов тизимларини яратиш мумкин бўлади.
Шу билан бирга, алгоритмик, аноним ва крипто-активлар билан таъминланган барқарор токенларга рухсат берилмайди.
Крипто-активларни чиқариш тартиби аввал ҳам мавжуд эди, аммо улардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш, қонунчиликдаги алоҳида ҳолатлардан ташқари, тақиқланган. Янги низом эса айнан барқарор токенларни назорат қилинадиган муҳитда синовдан ўтказишга йўл очади.