Ислом оламининг илм-фан ва маданият мероси: Ўзбекистонда халқаро медиафорум бошланмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовЦентр исламской цивилизации
Центр исламской цивилизации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент ва Самарқанддаги медиафорум қарийб 50 та мамлакатдан 300 нафар журналист, эксперт ва соҳа мутахассисини бирлаштиради.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik.Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида "Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар" халқаро медиафоруми арафасида маҳаллий ва хорижий журналистлар учун брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унда форум 24-28 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилиши ҳамда қарийб 50 та мамлакатдан 300 нафар медиа ва экспертлар ҳамжамияти вакилини бирлаштириши маълум қилинди.
Иштирокчилар орасида медиакомпаниялар, ахборот агентликлари ва телеканаллар раҳбарлари, журналистлар, продюсерлар, олимлар ҳамда креатив индустрия мутахассислари бор.
ОАВ вакилларига тадбирнинг асосий йўналишлари, ялпи сессиялар, халқаро медиалойиҳалар, ҳужжатли фильмлар, ноширлик ташаббуслари ва рақамли ечимлар тақдим этилди.
24 август куни қатор профессионал ва таълимий тадбирлар ташкил қилинди. Тошкентдаги олий таълим муассасаларида ҳужжатли кино, телевидение, замонавий медиа ва рақамли технологиялар соҳаси усталари билан ижодий учрашувлар ўтказилди.
Шу куни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ёш журналистлар учун медиаплатформа яратиш бўйича қўшма дастурни имзолади.

Лойиҳа мамлакатнинг маданий ва тарихий меросини ўрганиш ва оммалаштириш, шунингдек, ёш журналистларни замонавий медиаконтент яратиш жараёнига жалб этишга қаратилган. "Sevimli" телеканалига медиатур ҳам ташкил қилинди.

Кун дастури "Оскар" мукофоти совриндори Бен Кингсли иштирокидаги "Маърифат акс-садоси" фильми тақдимоти билан якунланди. Лойиҳа ислом цивилизацияси мероси, минтақанинг буюк илм-фан ва маданият намояндалари, уларнинг кашфиётлари ҳамда билимлар тараққиётига кўрсатган таъсирига бағишланган.
Медиафорумнинг асосий дастури 25 август куни Ислом цивилизацияси марказида бошланади. Уни мамлакат раҳбарияти вакиллари ва хорижий меҳмонлар иштирокидаги тантанали очилиш маросими бошлаб беради.
Дастлабки халқаро спикерлардан бири "Euronews" бош директори ва таҳририят директори Клаус Штрунц бўлади.
У "Янги яқинлик: Европа ва Марказий Осиёни маданият, медиа ва ғоялар орқали бирлаштириш — Ислом цивилизацияси маркази глобал ахборот маконида" мавзусида махсус маъруза тақдим этади.
Шунингдек, "CNN International Commercial", "Euronews", "BBC Studios", "TRT World", "Oman TV", "Oman Observer", Туниснинг TAP ва Яманнинг "Saba" ахборот агентликлари ҳамда бошқа халқаро ОАВ вакилларининг иштироки кўзда тутилган.
Ушбу халқаро медиафорумнинг марказий майдони Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлади.
Самые крупные мечети Узбекистана (Мечеть Ҳаким Термизий) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2026
Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги қандай нишонланади?
Янгиликлар лентаси
0