Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги қандай нишонланади?

© Управление мусульман УзбекистанаСамые крупные мечети Узбекистана (Мечеть "Ҳаким Термизий")
Самые крупные мечети Узбекистана (Мечеть Ҳаким Термизий) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2026
Oбуна бўлиш
Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги доирасида Термизда халқаро конференция ва кураш турнири ўтказилади, аллома асарларининг академик таржималари чоп этилади.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан Термизда халқаро конференция ва кураш турнири ўтказилади. Бу Президентнинг 24 июлда қабул қилинган ПҚ–275-сон қарорида белгиланди.
Шунингдек, алломанинг асарлари ўзбек ва хорижий тилларда нашр этилади
2026 йил ноябрда Термиз шаҳрида “Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.
Шунингдек, алломанинг “Наводирул усул” ва “Баҳрут тафсир” асарлари ҳамда унинг илмий меросига оид бошқа манбаларнинг ўзбек ва хорижий тиллардаги илмий-изоҳли академик таржималари нашр қилинади.
Йил давомида Ҳаким Термизий меросига бағишланган туркум рисолалар ҳам тайёрланиб, чоп этилади.
Диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ҳаким Термизий асарлари билимдони” танлови ўтказилади.
Бундан ташқари, ноябрда аллома хотирасига бағишланган кураш турнири “Мардлар майдони” шиори остида ташкил этилади.
Глава ICESCO предложил сделать наследие Имама аль-Бухари мировым научным проектом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Имом ал-Бухорий мероси бўйича халқаро конференция ва мукофот таъсис этиш таклиф қилинди
Янгиликлар лентаси
0