Имом ал-Бухорий мероси бўйича халқаро конференция ва мукофот таъсис этиш таклиф қилинди

© SputnikГлава ICESCO предложил сделать наследие Имама аль-Бухари мировым научным проектом
Глава ICESCO предложил сделать наследие Имама аль-Бухари мировым научным проектом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Oбуна бўлиш
ICESCO бош директори Салим ал-Малик ҳар йили Имом ал-Бухорий меросига бағишланган халқаро конференция ўтказиш ва ҳадисшунослик бўйича махсус мукофот таъсис этишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Самарқандда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирда 40 тадан ортиқ давлатдан 100 нафардан зиёд олим ва эксперт иштирок этмоқда. Улар Имом ал-Бухорийнинг илмий мероси, “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг ислом оламидаги ўрни ва ушбу асарга бағишланган замонавий тадқиқотларни муҳокама қилмоқда.
Конференцияда турли мамлакатлар кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар, уларни сақлаш ва рақамлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қадимий қўлёзмаларни ўрганиш ва рақамлаштириш бўйича ўз лойиҳаларини тақдим этади.
Самарқандда сўзга чиққан Ислом дунёсининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти — ICESCO бош директори Салим ал-Малик Имом ал-Бухорийнинг жаҳон илм-фани ва ҳадис илми ривожидаги ўрни беқиёс эканини таъкидлади.
“Имом ал-Бухорий мероси ҳақиқий илмий ёндашув намунаси сифатида мусулмонлар ва бутун инсоният учун қадрлидир”, — деди у.
Салим ал-Малик ҳар йили турли мамлакатларда ҳадисшунослик бўйича халқаро конференция ўтказишни таклиф қилди. Шунингдек, у ҳадисшунослик ва илмий тадқиқотларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун махсус мукофот таъсис этиш ташаббусини илгари сурди.
Форум доирасида Самарқандда Имом Мотуридий меросига бағишланган халқаро илмий тадқиқотлар танлови ғолиблари ҳам тақдирланди. Танловга ўнга яқин давлат, жумладан, Россия олимларининг ишлари тақдим этилган.
© SputnikГлава ICESCO предложил сделать наследие Имама аль-Бухари мировым научным проектом
Глава ICESCO предложил сделать наследие Имама аль-Бухари мировым научным проектом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Глава ICESCO предложил сделать наследие Имама аль-Бухари мировым научным проектом
Ҳакамлар ҳайъати тадқиқотларнинг долзарблиги, илмий янгилиги ва амалий аҳамиятини баҳолади. Биринчи ўрин қирғизистонлик олим Шоҳимардон Ўринбековга берилди. Совриндорлар орасида Яман ва Малайзия тадқиқотчилари ҳам бор.
© SputnikГлава ICESCO предложил сделать наследие Имама аль-Бухари мировым научным проектом
Глава ICESCO предложил сделать наследие Имама аль-Бухари мировым научным проектом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Глава ICESCO предложил сделать наследие Имама аль-Бухари мировым научным проектом
Ғолибларга дипломлар, гаджетлар ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилиш учун сертификатлар топширилди.

Маълумот учун, ICESCO — Ислом дунёсининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти бўлиб, таълим, илм-фан, маданият ва меросни асраш соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантиради.

Принято Ташкентская декларация I Международного форума исламской цивилизации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2026
Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми декларацияси қабул қилинди
Янгиликлар лентаси
0