https://sputniknews.uz/20260708/islom-tsivilizatsiya-forum-deklaratsiya-58911442.html
Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми декларацияси қабул қилинди
Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми декларацияси қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг декларацияси қабул қилинди. Шунингдек, Ислом цивилизацияси марказини 2027–2030 йилларда ривожлантириш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.
2026-07-08T18:44+0500
2026-07-08T18:44+0500
2026-07-09T09:58+0500
ислом дини
ислом цивилизацияси маркази
марказий банк
форум
термиз
жамият
тошкент
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/08/58909577_0:240:2560:1680_1920x0_80_0_0_67e08aef12c8383938687b756cd76a58.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг Тошкент декларацияси қабул қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини 2027–2030 йилларда ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлади.Жумладан, Ислом цивилизацияси маркази ICESCO билан Имом Бухорий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш, ТУРКСОЙ ва Халқаро туркий академия билан эса туркий халқлар тарихи ва маданий меросини рақамлаштириш бўйича келишувларга эришди.Шунингдек, ягона рақамли платформа яратиш ва сунъий интеллект асосида таҳлил қилиш йўналишида ҳам ҳамкорлик назарда тутилган.ICESCO бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик форум доирасида Ислом цивилизацияси маркази негизида Ислом цивилизацияси халқаро форуми — альянс ташкил этилишини маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, иштирокчилар ислом цивилизацияси ва маданиятининг ягона халқаро рақамли платформаси, глобал рақамли кутубхона, Ислом цивилизацияси халқаро энциклопедияси ва халқаро мукофот таъсис этиш ташаббусларини илгари сурди.Форум 11 июлга қадар Самарқанд ва Термиз шаҳарларида давом этади. Тадбир иштирокчилари ва меҳмонларига Ўзбекистон Марказий банки томонидан форум муносабати билан чиқарилган кумуш эсдалик тангалари ҳам совға қилинди.
https://sputniknews.uz/20260708/tashkent-paygambar-fazilatlar-kitob-taqdimot-58898273.html
термиз
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/08/58909577_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_cc9c5b4a6960a2a1a52342a623f7322c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ислом дини, ислом цивилизацияси маркази, марказий банк, форум, термиз, жамият, тошкент, ўзбекистон
ислом дини, ислом цивилизацияси маркази, марказий банк, форум, термиз, жамият, тошкент, ўзбекистон
Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми декларацияси қабул қилинди
18:44 08.07.2026 (янгиланди: 09:58 09.07.2026) Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг декларацияси қабул қилинди. Форум доирасида қатор халқаро келишувлар ҳам имзоланди.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг Тошкент декларацияси қабул қилинди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини 2027–2030 йилларда ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлади.
Форум доирасида халқаро ташкилотлар, илмий-тадқиқот марказлари ва маданият муассасалари ўртасида меморандум ва ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Жумладан, Ислом цивилизацияси маркази ICESCO билан Имом Бухорий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш, ТУРКСОЙ ва Халқаро туркий академия билан эса туркий халқлар тарихи ва маданий меросини рақамлаштириш бўйича келишувларга эришди.
Шунингдек, ягона рақамли платформа яратиш ва сунъий интеллект асосида таҳлил қилиш йўналишида ҳам ҳамкорлик назарда тутилган.
ICESCO бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик форум доирасида Ислом цивилизацияси маркази негизида Ислом цивилизацияси халқаро форуми — альянс ташкил этилишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, иштирокчилар ислом цивилизацияси ва маданиятининг ягона халқаро рақамли платформаси, глобал рақамли кутубхона, Ислом цивилизацияси халқаро энциклопедияси ва халқаро мукофот таъсис этиш ташаббусларини илгари сурди.
“Иштирокчилар давлатлар, халқаро ташкилотлар, илмий муассасалар, университетлар, музейлар, кутубхоналар ва жамоат ташкилотларини ушбу ташаббусларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга чақиради”, — деди Салим бин Муҳаммад ал-Малик.
Форум 11 июлга қадар Самарқанд ва Термиз шаҳарларида давом этади. Тадбир иштирокчилари ва меҳмонларига Ўзбекистон Марказий банки томонидан форум муносабати билан чиқарилган кумуш эсдалик тангалари ҳам совға қилинди.