Тошкентда Абу Исо ат-Термизийнинг “Пайғамбарнинг фазилатлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

© SputnikВ Ташкенте представили книгу "Достоинства Пророка" Абу-Исы ат-Тирмизи.
В Ташкенте представили книгу Достоинства Пророка Абу-Исы ат-Тирмизи.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2026
Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси ва Ислом цивилизацияси маркази Қуръон қўлёзмаларига оид иккита йирик лойиҳа устида ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия мусулмонлари диний бошқармаси ва Ислом цивилизацияси маркази иккита йирик лойиҳа устида ишламоқда. Бу ҳақда РФ мусулмонлари диний бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Муҳетдинов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
У бу ҳақда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” I халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида сўз юритди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи лойиҳа Катта Лангар Қуръони ёки Усмон Қуръонининг факсимиле нашри билан боғлиқ. Иккинчи лойиҳа эса Россия миллий кутубхонаси ва Франция миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда Фостат шаҳридаги Амр ибн ал-Ос масжидидан Қуръон нашрини тайёрлашни назарда тутади.
Шунингдек, форумда Абу Исо ат-Термизийнинг “Пайғамбарнинг фазилатлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Нашр Ислом цивилизацияси маркази, Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси ва Москва ислом институтининг қўшма лойиҳаси ҳисобланади.
“Бу кенг кўламли иш Россия президенти Владимир Путиннинг қўллаб-қувватловисиз амалга ошиши қийин эди. Чунки мазкур лойиҳа россиялик мусулмон илоҳиётчиларининг асарларини, шунингдек, мамлакатимиз кутубхоналари ва музейларида сақланаётган қўлёзма ҳамда манбаларни ўрганиш ва оммалаштиришга қаратилган”, — деди Муҳетдинов.
Председатель Комитета по делам религий Содик Тошбоев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Диний таълим ва ҳамкорлик: Дин ишлари қўмитаси раиси устувор йўналишларни санаб ўтди
Янгиликлар лентаси
0