https://sputniknews.uz/20260824/cbu-moliya-texnologiyalar-tashabbus-59923262.html
Марказий банк молиявий технологиялар бўйича бешта янги ташаббусни эълон қилди
Марказий банк молиявий технологиялар бўйича бешта янги ташаббусни эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк финтех соҳасида бешта ташаббусни эълон қилди. Миллий стратегия, Инновациялар маркази ва венчур фонди ишга туширилиб, 2030 йилгача 5 минг нафар ёш молиявий технологияларга ўқитилади.
2026-08-24T11:54+0500
2026-08-24T11:54+0500
2026-08-24T12:22+0500
тимур ишметов
марказий банк
инвестиция
форум
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/18/59922322_0:241:2560:1681_1920x0_80_0_0_2741cab21a4ac106ff35a1ad137e5d44.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки молиявий технологиялар соҳасида бешта янги ташаббусни амалга оширади. Бу ҳақда регулятор раиси Тимур Ишметов Тошкентдаги "Silk Road Finance & Technology Forum" очилишида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Биринчи ташаббус — миллий стратегия. 2026–2030 йилларга мўлжалланган стратегия инновациялар, замонавий молиявий инфратузилма, капитал ва малакали кадрлардан фойдаланиш имкониятларини ривожлантиришни назарда тутади.Иккинчи ташаббус — Инновациялар маркази. Марказ 2026 йилнинг тўртинчи чорагидан биринчи резидентларни қабул қила бошлайди. Унда стартаплар инкубация ва акселерация дастурларидан ўтиши, ишланмаларини тартибга солиш муҳитида синаб кўриши ҳамда бозорга чиқиш учун кўмак олиши мумкин бўлади.Учинчи ташаббус — махсус венчур фонди. У молиявий технологиялар соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Марказий банк инвестициялар ва шерик инвесторларни жалб қилиш мақсадида халқаро бошқарув компаниялари билан музокара олиб бормоқда.Тўртинчи ташаббус — янги тўлов ва очиқ банкинг стандартлари. Марказий банк молиявий хизматларни турли юрисдикцияларда кенгайтириш имконини берувчи очиқ банкинг APIлари ҳамда тўлов стандартларини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, ҳисобдан ҳисобга тезкор тўловлар ва сунъий интеллект асосидаги муқобил кредит скоринги модели ривожлантирилади.Бешинчи ташаббус — кадрлар тайёрлаш дастури. Унинг доирасида 2030 йилга қадар 5 минг нафар ёш молиявий технологиялар соҳасида ўқитилади.
https://sputniknews.uz/20260824/uzbekistan-iqtisodiyot-natijalar-rejalar-59922074.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/18/59922322_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_70ce0b0eaa7c69049a0943c0d6ee90c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тимур ишметов, марказий банк, инвестиция, форум, иқтисод, ўзбекистон
тимур ишметов, марказий банк, инвестиция, форум, иқтисод, ўзбекистон
Марказий банк молиявий технологиялар бўйича бешта янги ташаббусни эълон қилди
11:54 24.08.2026 (янгиланди: 12:22 24.08.2026) Марказий банк молиявий технологиялар стратегияси, Инновациялар маркази ва венчур фондини ишга тушириб, 5 минг нафар ёшни тайёрлайди.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки молиявий технологиялар соҳасида бешта янги ташаббусни амалга оширади. Бу ҳақда регулятор раиси Тимур Ишметов Тошкентдаги "Silk Road Finance & Technology Forum" очилишида маълум қилди, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Биринчи ташаббус — миллий стратегия. 2026–2030 йилларга мўлжалланган стратегия инновациялар, замонавий молиявий инфратузилма, капитал ва малакали кадрлардан фойдаланиш имкониятларини ривожлантиришни назарда тутади.
Иккинчи ташаббус — Инновациялар маркази. Марказ 2026 йилнинг тўртинчи чорагидан биринчи резидентларни қабул қила бошлайди. Унда стартаплар инкубация ва акселерация дастурларидан ўтиши, ишланмаларини тартибга солиш муҳитида синаб кўриши ҳамда бозорга чиқиш учун кўмак олиши мумкин бўлади.
Учинчи ташаббус — махсус венчур фонди. У молиявий технологиялар соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Марказий банк инвестициялар ва шерик инвесторларни жалб қилиш мақсадида халқаро бошқарув компаниялари билан музокара олиб бормоқда.
Тўртинчи ташаббус — янги тўлов ва очиқ банкинг стандартлари. Марказий банк молиявий хизматларни турли юрисдикцияларда кенгайтириш имконини берувчи очиқ банкинг APIлари ҳамда тўлов стандартларини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, ҳисобдан ҳисобга тезкор тўловлар ва сунъий интеллект асосидаги муқобил кредит скоринги модели ривожлантирилади.
“Мақсадимиз — маълумотлардан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланиш орқали рақобатни кучайтириш, истеъмолчилар танловини кенгайтириш ва хизматлар сифатини оширадиган молиявий экотизим яратиш”, — деди Ишметов.
Бешинчи ташаббус — кадрлар тайёрлаш дастури. Унинг доирасида 2030 йилга қадар 5 минг нафар ёш молиявий технологиялар соҳасида ўқитилади.
“Биринчи гуруҳ 2026 йил охирига қадар Сингапур университетлари ва GFTN иштирокида ишлаб чиқилган дастур асосида ўқишни бошлайди”, — деди Марказий банк раиси.