Ишметов нақд пулсиз тўловлар ва банк ҳисобварағига эга аёллар улушини айтди

© SputnikВ Ташкенте стартовал первый Silk Road Finance & Technology Forum.
В Ташкенте стартовал первый Silk Road Finance & Technology Forum. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тўловларнинг 57 фоизи нақд пулсиз амалга оширилмоқда, банк ҳисобварағига эга аёллар улуши эса 61 фоизга етди.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистонда барча тўловларнинг 57 фоизи нақд пулсиз шаклда амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов Тошкентдаги "Silk Road Finance & Technology Forum" очилишида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ишметовнинг сўзларига кўра, мамлакатда нақд пулсиз тўловлар улуши йил сайин ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон иқтисодиётининг ярмидан кўпи кичик ва ўрта бизнес ҳиссасига тўғри келади.
Молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти, жумладан, аёллар орасида ҳам сезиларли даражада кенгайган. Банк ҳисобварағига эга аёллар улуши 39 фоиздан 61 фоизга ошган.
“Биз аёлларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш борасида сезиларли ютуқларни кўрмоқдамиз”, — деди Ишметов.
Шу билан бирга, минтақа иқтисодий ва демографик салоҳиятига қарамай, Марказий Осиёнинг глобал финтех инвестицияларидаги улуши ҳали ҳам пастлигича қолмоқда.
2025 йилда минтақадаги венчур молиялаштиришнинг умумий ҳажми қарийб 320 млн долларни ташкил этган.
“Бу имкониятлар кўламини кўрсатади. Бироқ фақат миқёснинг ўзи етарли эмас. Мақсад технологияларни жорий этиш ва транзакциялар ўсишини барқарор иқтисодий қиймат, рақобат ҳамда молиявий ривожланишга айлантиришдан иборат бўлиши керак”, — деди Марказий банк раиси.
В Ташкенте стартовал первый Silk Road Finance & Technology Forum. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Марказий банк молиявий технологиялар бўйича бешта янги ташаббусни эълон қилди
Янгиликлар лентаси
0