https://sputniknews.uz/20260824/aliev-tashrif-tafsilotlar-59909252.html
Абадий дўстлик ва янги келишувлар: Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тафсилотлари
Абадий дўстлик ва янги келишувлар: Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тафсилотлари
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани имзолади, олий давлат мукофотларини топширди ҳамда Янги Тошкентдаги янги лойиҳаларга старт берди.
2026-08-24T09:15+0500
2026-08-24T09:15+0500
2026-08-24T10:11+0500
илҳом алиев
шавкат мирзиёев
мукофот
шартнома
ҳамкорлик
сиёсат
ўзбекистон
озарбайжон
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/18/59908860_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_f3205bc649c38cdc3c2976a5226ee3f8.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат етакчиларини олий давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросими ўтказилди. Илҳом Алиевга Ўзбекистоннинг “Олий Даражали Дўстлик” ордени, Шавкат Мирзиёевга эса Озарбайжоннинг “Ҳайдар Алиев” ордени топширилди.Шунингдек, пенсия таъминоти, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликка оид битимлар, 2030 йилга қадар товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш дастури ҳамда инвестиция ва савдо келишувларини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси қабул қилинди.Ташқи ишлар ва адлия вазирликларининг 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари, кинология соҳасида тажриба алмашиш тўғрисидаги меморандум ҳам имзоланди. Урганч ва Хонкенди, Бухоро ва Лочин, шунингдек, Урганч ва Нахчивон ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш бўйича баённомалар тузилди.Шундан сўнг давлат раҳбарлари Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрдилар. Илҳом Алиевга шаҳарнинг бош режаси, қурилиш жараёни, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси ҳамда ривожланиш истиқболлари тақдим қилинди.Ташриф якунида Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғини қуриш ишларига старт берилди. Тўрт гектарлик ҳудудда Озарбайжон маданияти, тарихи ва миллий анъаналарини акс эттирувчи замонавий жамоат макони яратилади.
https://sputniknews.uz/20260823/mirziyoev-aliev-loyihalar-start-59903256.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/18/59908860_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_dbb04bf97b4fdb9763ad81472d24b3da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
илҳом алиев, шавкат мирзиёев, мукофот, шартнома, ҳамкорлик, сиёсат, ўзбекистон, озарбайжон, иқтисод
илҳом алиев, шавкат мирзиёев, мукофот, шартнома, ҳамкорлик, сиёсат, ўзбекистон, озарбайжон, иқтисод
Абадий дўстлик ва янги келишувлар: Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тафсилотлари
09:15 24.08.2026 (янгиланди: 10:11 24.08.2026) Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Абадий дўстлик шартномасини имзолаб, Янги Тошкентда қатор лойиҳаларга старт берди.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат етакчиларини олий давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросими ўтказилди. Илҳом Алиевга Ўзбекистоннинг “Олий Даражали Дўстлик” ордени, Шавкат Мирзиёевга эса Озарбайжоннинг “Ҳайдар Алиев” ордени топширилди.
Музокаралар якунида президентлар Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Олий давлатлараро кенгаш учинчи йиғилиши қарорини имзоладилар.
Шунингдек, пенсия таъминоти, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликка оид битимлар, 2030 йилга қадар товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш дастури ҳамда инвестиция ва савдо келишувларини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси қабул қилинди.
Ташқи ишлар ва адлия вазирликларининг 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари, кинология соҳасида тажриба алмашиш тўғрисидаги меморандум ҳам имзоланди. Урганч ва Хонкенди, Бухоро ва Лочин, шунингдек, Урганч ва Нахчивон ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш бўйича баённомалар тузилди.
Шундан сўнг давлат раҳбарлари Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрдилар. Илҳом Алиевга шаҳарнинг бош режаси, қурилиш жараёни, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси ҳамда ривожланиш истиқболлари тақдим қилинди.
Президентлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети янги кампусининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, Низомий Ганжавий ҳайкали ёнида дарахт экдилар.
Ташриф якунида Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғини қуриш ишларига старт берилди. Тўрт гектарлик ҳудудда Озарбайжон маданияти, тарихи ва миллий анъаналарини акс эттирувчи замонавий жамоат макони яратилади.