Мирзиёев ва Алиев қўшма лойиҳаларга старт берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденты Узбекистана и Азербайджана провели заседание Высшего межгосударственного совета
Президенты Узбекистана и Азербайджана провели заседание Высшего межгосударственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2026
Oбуна бўлиш
Президентлар саккизта йўналишдаги қўшма лойиҳаларни бошлаб, эришилган келишувлар бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида президент Шавкат Мирзиёев билан тор доирадаги учрашуви ва Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Музокараларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида банк-молия, қурилиш материаллари, таълим, нефть-газ, туризм, уй-жой қурилиши, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга старт берилди.
Эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун алоҳида "йўл харитаси" қабул қилинади.
Томонлар маданият, таълим, ёшлар сиёсати ва спорт соҳаларидаги алмашинувларни давом эттиришга келишиб олди. "Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий ўртасидаги адабий кўприк" мавзусида қўшма фильм яратиш таклиф қилинди.
Шунингдек, Низомий Ганжавий номидаги Миллий педагогика университетининг янги биноси очилиши ва Янги Тошкентда "Озарбайжон" боғини барпо этиш ишлари бошланиши белгиланди.
Ўзбекистон ва Озарбайжонда 2027 йил футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан "Икки мамлакат — бир чемпионат" дастури ишлаб чиқилади. У қўшма спорт, маданият ва ёшларга оид тадбирларни қамраб олади.
Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2026
Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми иш бошлади
Янгиликлар лентаси
0