https://sputniknews.uz/20260822/toshkentda-ozbekiston-ozarbayjon-hududlararo-forumi-ish-boshladi-59882871.html
Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми иш бошлади
Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми иш бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Форум Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида ўтказилмоқда. 22.08.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-08-22T16:24+0500
2026-08-22T16:24+0500
2026-08-22T16:24+0500
ўзбекистон
озарбайжон
форум
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/16/59883090_2:0:999:561_1920x0_80_0_0_bfe2be664a3d58d2498618019d807530.png
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Бугун Тошкентда IV Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми иш бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.Форумда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов, шунингдек, икки мамлакат тараққиёт институтлари ҳамда ишбилармон доиралари вакилларидан иборат 420 га яқин компания иштирок этмоқда.Тадбирда қайд этилганидек, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва сиёсий ирода туфайли Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик тобора аниқ иқтисодий мазмун билан бойиб бормоқда. Форумнинг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида ўтказилаётгани эса унинг аҳамиятини янада оширмоқда.Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида 260 га яқин корхона, Озарбайжонда эса Ўзбекистон капитали иштирокида 130 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Икки давлат ўртасидаги инвестиция ва савдо лойиҳаларининг умумий портфели 10 миллиард доллардан ошди.Ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш белгилаб олинди. Форум арафасида Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарларининг Озарбайжонга хизмат сафари ташкил этилиб, у ерда маҳаллий ҳокимликлар ва бизнес вакиллари билан музокаралар ўтказилди ҳамда янги қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.Шунингдек, саноат ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, агросаноат мажмуаси, тўқимачилик, туризм, савдо ва логистика соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.Агросаноат йўналишида боғдорчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва замонавий совитиш инфратузилмасини ривожлантириш истиқболли соҳалар сифатида қайд этилди.Тўқимачилик тармоғида ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш, Озарбайжоннинг транспорт-логистика имкониятлари ва Ўрта йўлак салоҳиятидан фойдаланган ҳолда маҳсулотларни Европа бозорларига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.Туризм соҳасида амалга оширилаётган меҳмонхона, сайёҳлик ва шаҳарсозлик лойиҳалари янги туристик йўналишларни шакллантириш, курорт инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳудудларни комплекс тараққий эттириш учун мустаҳкам замин яратаётгани таъкидланди.Тадбир якунлари бўйича 2026–2027 йилларга мўлжалланган қўшма амалий ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/16/59883090_126:0:874:561_1920x0_80_0_0_698e8bed0df76368ee7c266b227b13eb.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, озарбайжон, форум, тошкент
ўзбекистон, озарбайжон, форум, тошкент
Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми иш бошлади
Форум Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Бугун Тошкентда IV Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми иш бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Форумда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов, шунингдек, икки мамлакат тараққиёт институтлари ҳамда ишбилармон доиралари вакилларидан иборат 420 га яқин компания иштирок этмоқда.
Тадбирда қайд этилганидек, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва сиёсий ирода туфайли Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик тобора аниқ иқтисодий мазмун билан бойиб бормоқда.
Форумнинг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида ўтказилаётгани эса унинг аҳамиятини янада оширмоқда.
Сўнгги ўн йил давомида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 26 баробарга ошиб, 2025 йил якунига келиб 795 миллион долларга етди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида 260 га яқин корхона, Озарбайжонда эса Ўзбекистон капитали иштирокида 130 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Икки давлат ўртасидаги инвестиция ва савдо лойиҳаларининг умумий портфели 10 миллиард доллардан ошди.
Ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш белгилаб олинди. Форум арафасида Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарларининг Озарбайжонга хизмат сафари ташкил этилиб, у ерда маҳаллий ҳокимликлар ва бизнес вакиллари билан музокаралар ўтказилди ҳамда янги қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.
Шунингдек, саноат ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, агросаноат мажмуаси, тўқимачилик, туризм, савдо ва логистика соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Агросаноат йўналишида боғдорчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва замонавий совитиш инфратузилмасини ривожлантириш истиқболли соҳалар сифатида қайд этилди.
Тўқимачилик тармоғида ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш, Озарбайжоннинг транспорт-логистика имкониятлари ва Ўрта йўлак салоҳиятидан фойдаланган ҳолда маҳсулотларни Европа бозорларига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Туризм соҳасида амалга оширилаётган меҳмонхона, сайёҳлик ва шаҳарсозлик лойиҳалари янги туристик йўналишларни шакллантириш, курорт инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳудудларни комплекс тараққий эттириш учун мустаҳкам замин яратаётгани таъкидланди.
Форумнинг амалий қисми B2B ва G2B форматларидаги учрашувлар билан давом этди. Унда ҳудудлар, давлат идоралари ва бизнес вакиллари аниқ инвестиция ва савдо лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олдилар.
Тадбир якунлари бўйича 2026–2027 йилларга мўлжалланган қўшма амалий ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш таклиф этилди.