https://sputniknews.uz/20260823/samarkand-oqituvchilar-forum-59899369.html
Самарқанд ўқитувчилар форумида вилоят таълимидаги муаммолар айтилди
Самарқанд ўқитувчилар форумида вилоят таълимидаги муаммолар айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда ўқитувчиларнинг 34,8 фоизи малака тоифасига эга эмас. Аттестацияда педагогларнинг 47 фоизи етарли балл тўплай олмаган, ҳар тўртинчи чет тили ўқитувчисида сертификат йўқ.
2026-08-23T14:32+0500
2026-08-23T14:32+0500
2026-08-23T14:32+0500
таълим
самарқанд вилояти
мактаб
сертификат
ўқитувчилар
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/17/59899200_404:0:3661:1832_1920x0_80_0_0_c5c0cd1e4110f7ecd9ee58d9c06def21.jpg
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Янги ўқув йили арафасида Самарқандда ўтказилган ўқитувчиларнинг бешинчи Миллий форумида таълим тизимида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, ечимини кутаётган муаммолар кўрсатиб ўтилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири. Бугунги кунда вилоятда 62 мингдан зиёд ўқитувчи меҳнат қилади. Бироқ уларнинг 34,8 фоизи малака тоифасига эга эмас. Ўтган ўқув йилида аттестациядан ўтган педагогларнинг қарийб 47 фоизи етарли балл тўплай олмаган. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг деярли 20 фоизининг малака тоифаси пасайтирилган.Вилоят таълим тизими раҳбариятига Самарқанд давлат чет тиллар институти билан ҳамкорликда 2026/2027 ўқув йили якунига қадар вазиятни тубдан ўзгартириш вазифаси қўйилди.Форум якунида вилоят раҳбарияти томонидан меҳнати алоҳида эътирофга лойиқ педагоглар тақдирланди.
https://sputniknews.uz/20260818/otm-qabul-natijalar-kvota-yotoqxona-59775432.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/17/59899200_811:0:3254:1832_1920x0_80_0_0_e65ddbec5ba89707afe6ee96f19c72ea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, самарқанд вилояти, мактаб, сертификат, ўқитувчилар, форум
таълим, самарқанд вилояти, мактаб, сертификат, ўқитувчилар, форум
Самарқанд ўқитувчилар форумида вилоят таълимидаги муаммолар айтилди
Самарқандда 62 мингдан зиёд ўқитувчи ишлайди. Уларнинг 34,8 фоизи малака тоифасига, ҳар тўртинчи чет тили ўқитувчиси сертификатга эга эмас.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Янги ўқув йили арафасида Самарқандда ўтказилган ўқитувчиларнинг бешинчи Миллий форумида таълим тизимида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, ечимини кутаётган муаммолар кўрсатиб ўтилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бугунги кунда вилоятда 62 мингдан зиёд ўқитувчи меҳнат қилади. Бироқ уларнинг 34,8 фоизи малака тоифасига эга эмас. Ўтган ўқув йилида аттестациядан ўтган педагогларнинг қарийб 47 фоизи етарли балл тўплай олмаган. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг деярли 20 фоизининг малака тоифаси пасайтирилган.
Чет тили ўқитувчилари орасида ҳам муаммолар мавжуд. Вилоят мактабларида 6 мингдан зиёд чет тили ўқитувчиси фаолият юритади, аммо уларнинг 77 фоизигина миллий ёки халқаро сертификатга эга. Демак, деярли ҳар тўртинчи чет тили ўқитувчисида тегишли сертификат йўқ.
Вилоят таълим тизими раҳбариятига Самарқанд давлат чет тиллар институти билан ҳамкорликда 2026/2027 ўқув йили якунига қадар вазиятни тубдан ўзгартириш вазифаси қўйилди.
Форум якунида вилоят раҳбарияти томонидан меҳнати алоҳида эътирофга лойиқ педагоглар тақдирланди.