Мисрнинг етакчи картошка экспортчиси Сурхондарёда лойиҳа амалга ошириши мумкин
Мисрнинг етакчи картошка экспортчиси Сурхондарёда лойиҳа амалга ошириши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Мисрнинг етакчи картошка экспортчиларидан бири Daltex Сурхондарёда картошка ва узум етиштириш ҳамда маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳалар имкониятини ўрганмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Мисрнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослашган Daltex компанияси Сурхондарё вилояти билан ҳамкорлик имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот ахборот агентлиги хабар берди.Компания менежерлари Муҳаммад Мустафо ва Ториқ Навара ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги масъуллари иштирокида онлайн музокаралар ўтказилди. Томонлар қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.Шунингдек, вилоятнинг картошка ва узум етиштириш имкониятлари, иқлим шароити ҳамда бошқа 14 та тумандаги экин майдонлари ҳақида маълумот берилди.Daltex вакиллари аввал ҳам Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюргани ва мамлакатдаги аграр имкониятлар билан таниш эканини билдирди.
Мисрнинг Daltex компанияси Сурхондарёда картошка ва узум етиштириш бўйича қўшма лойиҳалар имкониятини ўрганмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Мисрнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослашган Daltex компанияси Сурхондарё вилояти билан ҳамкорлик имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот ахборот агентлиги хабар берди.
Компания менежерлари Муҳаммад Мустафо ва Ториқ Навара ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги масъуллари иштирокида онлайн музокаралар ўтказилди. Томонлар қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Миср томонига Шеробод туманидаги 940 гектар майдонни эгаллаган “Сурхон-Агро” эркин иқтисодий зонасининг инфратузилмаси ва агросаноат лойиҳаларини намойиш қилинди.
Шунингдек, вилоятнинг картошка ва узум етиштириш имкониятлари, иқлим шароити ҳамда бошқа 14 та тумандаги экин майдонлари ҳақида маълумот берилди.
Daltex вакиллари аввал ҳам Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюргани ва мамлакатдаги аграр имкониятлар билан таниш эканини билдирди.
Компаниянинг расмий маълумотига кўра, Daltex 1964 йилда ташкил этилган. У Мисрнинг етакчи картошка экспортчиси бўлиб, маҳсулот етиштиришдан тортиб, уни сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишгача бўлган тўлиқ агросаноат занжирини қамраб олади. Компания картошка, цитрус мевалар, узум ва бошқа маҳсулотларни 75 дан ортиқ мамлакатга етказиб беради.