Покистонлик фермерларга Қорақалпоғистонда ер ажратилиши мумкин

© Информационное агентство ДунёВстреча Фархода Эрманова и премьер-министра провинции Пенджаб Марьям Наваз Шариф
Встреча Фархода Эрманова и премьер-министра провинции Пенджаб Марьям Наваз Шариф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2026
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон ва Покистоннинг Панжоб провинцияси қишлоқ хўжалиги, саноат, логистика ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Покистонлик фермерларни Қорақалпоғистонга жалб қилиш ва уларга қишлоқ хўжалиги фаолиятини йўлга қўйиш учун ер майдонлари ажратиш таклифи билдирилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Бу масала Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов ва Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев бошчилигидаги делегациянинг Покистоннинг Панжоб провинцияси бош вазири Марям Наваз Шариф билан учрашувида муҳокама қилинди.
Музокараларда Қорақалпоғистон ва Панжоб ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, хусусан, Панжобнинг картошка етиштиришдаги тажрибасини Қорақалпоғистонда жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар Панжоб тадбиркорлари иштирокида махсус эркин иқтисодий зона ташкил этиш таклифини ҳам муҳокама қилди.
Шунингдек, Покистоннинг тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган инвесторларини Қорақалпоғистонда юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга жалб этиш масаласи кўтарилди.
Бунинг учун ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқлари, энергетика ва бошқа инфратузилма объектлари билан таъминлаш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.
Учрашувда Қорақалпоғистонда халқаро логистика марказини ташкил этиш таклифи ҳам илгари сурилди. У Покистон тадбиркорлари учун Европа, Марказий Осиё, Осиё ва МДҲ мамлакатлари бозорларига чиқишда транспорт-логистика платформаси сифатида хизмат қилиши мумкин.
Бундан ташқари, фармацевтика, ахборот технологиялари ва тоғ-кон саноати соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Нукус ва Лаҳор шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш бўйича келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда маданий ва иқтисодий тадбирларни мунтазам ташкил этишга ҳам келишиб олди.
Начата работа по проекту железной дороги из Узбекистана через Афганистан в Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Ўзбекистондан Афғонистон орқали Покистонга темир йўл лойиҳаси бўйича ишлар бошланди
Янгиликлар лентаси
0