Ўзбекистондан Афғонистон орқали Покистонга темир йўл лойиҳаси бўйича ишлар бошланди

© SputnikНачата работа по проекту железной дороги из Узбекистана через Афганистан в Пакистан
Начата работа по проекту железной дороги из Узбекистана через Афганистан в Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Oбуна бўлиш
Шоҳрух Ғуломов Покистон портларигача темир йўл, Жанубий Осиё билан савдо ўсиши ва Афғонистон билан энергетика-кончилик ҳамкорлиги ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистонни боғловчи транспорт лойиҳаси бўйича амалий ишлар бошланди. Бу ҳақда инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Гуламов Термиз мулоқоти доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири
Гуламовнинг сўзларига кўра, лойиҳа бўйича дала тадқиқотлари ва техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш ишлари бошланган. Дастлабки ҳисоб-китобларни жорий йил охиригача ҳукуматларга тақдим этиш режалаштирилган.
Вазир ўринбосари лойиҳани Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги транспорт боғлиқлигини кучайтиришда стратегик аҳамиятга эга деб атади.
Унинг айтишича, ушбу йўналиш келгусида Қозоғистон иштироки ва Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли билан боғланган кенгроқ минтақавий транспорт тармоғига асос бўлиши мумкин.
Мутасадди Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари билан савдоси ошиб бораётганини ҳам қайд этди. Унинг маълум қилишича, минтақа билан умумий товар айирбошлаш ҳажми йилига 20–25 фоизга ўсиб, 13 миллиард доллардан ошган.
Жумладан, Афғонистон билан товар айирбошлаш 47,5 фоизга ошиб, 1,7 миллиард долларга етган. Қирғизистон билан савдо 37 фоизга, Тожикистон билан 30 фоизга, Ҳиндистон билан 33 фоизга ўсган.

Гуламов Афғонистон билан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида энергетика, геология ва кончилик, саноат ҳамда қишлоқ хўжалигини тилга олди.

Энергетика соҳасида Афғонистон электр энергиясининг қарийб 80 фоизини Ўзбекистондан олади. Шунингдек, қиймати 200 миллион доллардан ортиқ бўлган, кучланиши 500 кВ “Сурхон — Пули Хумри” электр узатиш линияси лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Геология ва кончилик соҳасида қўшма қидирув ишлари ва инвесторларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигида эса ўзбекистонлик мутахассислар иштирокида пахта, картошка, мева-сабзавотчилик лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: Транс-Афғонистон темир йўли бўйича техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш ҳақидаги уч томонлама келишув 2025 йил июлда имзоланган. Расмий хабарларда маршрут “Термиз — Найбобод — Майдоншаҳр — Лоғар — Харлачи” йўналиши бўйича кўрсатилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Строительство спецморнефтепорта в бухте Козьмино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2026
Жанубий Осиёга йўл осонлашади — Трансафғон темир йўли бўйича қарор имзоланди
Янгиликлар лентаси
0