Хабаровск ўлкаси Ўзбекистонда қўшма ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш ниятида

© Официальный канал губернатора Хабаровского края Дмитрия ДемешинаВстреча губернатора Хабаровского края Дмитрия Демешина с послом Узбекистана Ботиржоном Асадовым
Встреча губернатора Хабаровского края Дмитрия Демешина с послом Узбекистана Ботиржоном Асадовым

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2026
Oбуна бўлиш
2024 йилдан бери Хабаровск ўлкаси ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдонинг ўсиши 40 фоизга ошди.
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Россиянинг Хабаровск ўлкаси Ўзбекистонда маҳаллий компаниялар билан бирга ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўлка губернатори Дмитрий Демешин Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов билан учрашувда маълум қилди.
“Ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири – Ўзбекистонда маҳаллий компаниялар билан биргаликда ишлаб чиқаришни ишга тушириш. Бу экспортчиларимизнинг ушбу бозорда ишлашини осонлаштиради. Ҳозир ҳамкорликка тайёр бўлган корхоналарни изламоқдамиз”, - деди Демешин.
Унинг сўзларига кўра, 2024 йилдан бери Хабаровск ўлкаси ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдонинг ўсиши 40 фоизга ошди. Ўлка экспортчилари икки йил ичида Ўзбекистонга етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳажмини 4 бараварга оширди, Ўзбекистон маҳсулотларининг импорт ҳажми эса 2,8 бараварга кўпайди.
“Бу яхши суръат, рақамли савдо майдончалари ривожланиши билан у янада ўсишига ишончим комил”, - дея қайд этди ўлка губернатори.
Демешиннинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин Марказий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан муносабатларни ривожлантириш йўналишларини белгилаб берган.

Бу соҳада Хабаровск ўлкаси савдо ва иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни давом эттириб, етакчи ўринларни эгаллаш ниятида.

Шунингдек, губернатор Ўзбекистоннинг Владивостокдаги янги бош консули Ҳожиакбар Ваҳобовни қутлади ва қўшма ишлар нафақат товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, балки фуқаролар манфаати йўлида инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишга имкон беришига ишонч билдирди.
Генеральный консул Узбекистана Хажиакбар Вахабов встретился с временно исполняющим обязанности руководителя представительства МИД России во Владивостоке Евгением Волосастовым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2026
Ўзбекистоннинг янги бош консули Владивостокда Россия ТИВ вакили билан учрашди
Янгиликлар лентаси
0