https://sputniknews.uz/20260711/bosh-konsul-vladivostok-58973472.html
Ўзбекистоннинг янги бош консули Владивостокда Россия ТИВ вакили билан учрашди
Ўзбекистоннинг янги бош консули Владивостокда Россия ТИВ вакили билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Томонлар Ўзбекистон ва Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришни муҳокама қилишди. 11.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-11T12:19+0500
2026-07-11T12:19+0500
2026-07-11T12:19+0500
жамият
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0b/58973598_0:0:625:351_1920x0_80_0_0_6a862ab3dde3ca630e720437171b0452.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги бош консули Ҳожиакбар Ваҳобов Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Евгений Волосастов билан учрашди.“Дунё” хабарига кўра, мулоқот чоғида Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида доимий ва вақтинчалик истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга консуллик-ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.Учрашувда томонлар ватандошларнинг иш фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиш, ички ишлар, миграция, тергов ва чегара қўшинлари идоралари вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказишни кўриб чиқишди.Якунда бу борада Россия ТИВ ваколатхонаси томонидан зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан келишувга эришилди.Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти ҳажмини кенгайтириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболларини кўриб чиқди.Ҳожиакбар Ваҳобов 2026 йил 30 июндан Владивосток шаҳридаги Ўзбекистон бош консули вазифасини бажаришга киришди. Бунгача бош консул Юсуп Кабулжанов эди.Владивостокдаги Ўзбекистон Бош консуллигининг консуллик округига Саха (Ёқутистон) Республикаси, Камчатка, Приморск ва Хабаровск ўлкалари, Амур, Магадан ва Сахалин вилоятлари, Яҳудий автоном вилояти ҳамда Чукотка автоном округи киради.
https://sputniknews.uz/20260705/uzbekistan-primorsky-migrantlar-hamkorlik-58841485.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0b/58973598_78:0:546:351_1920x0_80_0_0_5b289c7b5766b0c2eb16219e0f3473a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия
жамият, ўзбекистон, россия
Ўзбекистоннинг янги бош консули Владивостокда Россия ТИВ вакили билан учрашди
Томонлар Ўзбекистон ва Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришни муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги бош консули Ҳожиакбар Ваҳобов Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Евгений Волосастов билан учрашди.
“Дунё”
хабарига кўра, мулоқот чоғида Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида доимий ва вақтинчалик истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга консуллик-ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар ватандошларнинг иш фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиш, ички ишлар, миграция, тергов ва чегара қўшинлари идоралари вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказишни кўриб чиқишди.
Якунда бу борада Россия ТИВ ваколатхонаси томонидан зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан келишувга эришилди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти ҳажмини кенгайтириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболларини кўриб чиқди.
Ҳожиакбар Ваҳобов 2026 йил 30 июндан Владивосток шаҳридаги Ўзбекистон бош консули вазифасини бажаришга киришди. Бунгача бош консул Юсуп Кабулжанов эди.
Владивостокдаги Ўзбекистон Бош консуллигининг консуллик округига Саха (Ёқутистон) Республикаси, Камчатка, Приморск ва Хабаровск ўлкалари, Амур, Магадан ва Сахалин вилоятлари, Яҳудий автоном вилояти ҳамда Чукотка автоном округи киради.