https://sputniknews.uz/20260705/uzbekistan-primorsky-migrantlar-hamkorlik-58841485.html
Ўзбекистон ва Приморск ўлкаси меҳнат мигрантларини тайёрлашда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Приморск ўлкаси меҳнат мигрантларини тайёрлашда ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Приморск ўлкаси касб-ҳунар таълими ва уюшган меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради. Томонлар мигрантларни жўнаб кетишдан олдин касбий тайёрлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни муҳокама қилди.
2026-07-05T15:45+0500
2026-07-05T15:45+0500
2026-07-05T15:45+0500
миграция
миграция агентлиги
таълим
россия
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/05/58840832_1:0:538:302_1920x0_80_0_0_148443990ae721caf1c2619ca207e1a0.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Касб-ҳунар таълими агентлиги ва Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати ўртасида ҳамкорлик ривожлантирилади. Бу ҳақда Владивостокда бўлиб ўтган учрашув якунида келишиб олинди, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.Ўзбекистон Бош консулхонасида Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати Миграция сиёсати агентлиги раҳбари Михаил Сорокин билан учрашув ўтказилди. Унда Владивосток шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Ойбек Одилов ҳам иштирок этди.Томонлар Приморск ўлкасида Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек миграция соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.Учрашувда меҳнат мигрантларини Ўзбекистондан жўнаб кетишдан олдин тайёрлаш ва ўқитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу йўналиш Приморск ўлкаси учун ҳам муҳим ҳисобланади. Аввалроқ минтақадаги бир қатор корхоналар Ўзбекистондан ходимларни уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишувларга эришгани хабар қилинган эди.Бундай формат меҳнат мигрантларини олдиндан тайёрлаш, уларнинг малакасини иш берувчилар талабига мослаштириш ва ноқонуний миграция хавфини камайтиришга хизмат қилиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260416/musaev-russia-ish-beruvchi-muzokara-56933468.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/05/58840832_68:0:471:302_1920x0_80_0_0_589120b55a15f41eae9f056a613ec89b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, миграция агентлиги, таълим, россия, мигрантлар
миграция, миграция агентлиги, таълим, россия, мигрантлар
Ўзбекистон ва Приморск ўлкаси меҳнат мигрантларини тайёрлашда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Россиянинг Приморск ўлкаси меҳнат мигрантларини касбий тайёрлаш, уларни уюшган ҳолда ишга жойлаштириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Касб-ҳунар таълими агентлиги ва Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати ўртасида ҳамкорлик ривожлантирилади. Бу ҳақда Владивостокда бўлиб ўтган учрашув якунида келишиб олинди, деб
хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.
Ўзбекистон Бош консулхонасида Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати Миграция сиёсати агентлиги раҳбари Михаил Сорокин билан учрашув ўтказилди. Унда Владивосток шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Ойбек Одилов ҳам иштирок этди.
Томонлар Приморск ўлкасида Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек миграция соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда меҳнат мигрантларини Ўзбекистондан жўнаб кетишдан олдин тайёрлаш ва ўқитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, турли мутахассисликлар бўйича касбий қайта тайёрлаш, иш берувчилар эҳтиёжига мос малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қонуний ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Бу йўналиш Приморск ўлкаси учун ҳам муҳим ҳисобланади. Аввалроқ минтақадаги бир қатор корхоналар Ўзбекистондан ходимларни уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишувларга эришгани хабар қилинган эди.
Бундай формат меҳнат мигрантларини олдиндан тайёрлаш, уларнинг малакасини иш берувчилар талабига мослаштириш ва ноқонуний миграция хавфини камайтиришга хизмат қилиши мумкин.