Тимур Исмаилов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

© Пресс-служба МВД УзбекистанаТемур Исмаилов
Темур Исмаилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2026
Oбуна бўлиш
Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Тимур Исмаилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Исмаилов 2024 йил январидан буён Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Ундан аввал ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилган.
Исмаиловга жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган истиқболли вазифалар юклатилди.

Шунингдек, тизимни рақамлаштириш бўйича вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш, ички ишлар органларининг бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, жамоат тартибини сақлашнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончини янада оширишга қаратилган чораларни самарали ташкил этиш талаби қўйилди.
Шерзод Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2026
Ўзбекистонда энергетика вазири ўзгарди
Янгиликлар лентаси
0