Россия компанияси Ўзбекистонга 1,3 млн рубллик замонавий спорт жиҳозларини совға қилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишТренажеры, архивное фото
Тренажеры, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2026
Oбуна бўлиш
Тренажёр анжомлари очиқ ҳавода фойдаланиш учун мўлжалланган, ишлатиш муддати 7 йил.
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Россиянинг “MB Barbell” компанияси Ўзбекистонга умумий қиймати умумий қиймати 1 миллион 302 минг 515 рубль бўлган замонавий спорт ва соғломлаштириш жиҳозларини тақдим этди.
“Дунё” АА хабарига кўра, беғараз тарзда тақдим этилган ушбу анжомлар аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларни спортга жалб этиш ҳамда фитнесни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ўзбекистонга олиб келинган тренажёр анжомлари очиқ ҳавода фойдаланиш учун мўлжалланган. Жиҳозларни пайвандлаш ишлари белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилди.
Ҳар бир тренажёр жиҳозининг вазифаси ва хавфсизлик талаби кўрсатилган. Жиҳозларга икки йиллик кафолат берилган ва улардан фойдаланиш муддати етти йилни ташкил этади.
Петрозаводск шаҳрида (Карелия) жойлашган “MB Barbell” Россиянинг спорт жиҳозлари ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларидан ҳисобланади. Компанияда мамлакатдаги соғломлаштириш инвентарларининг катта қисми ишлаб чиқарилади.

Министр спорта Узбекистана Адхам Икрамов и глава Минспорта РФ, председатель Олимпийского комитета России Михаил Дегтярев обсудили сотрудничество стран в сфере физической культуры и спорта
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2026
Россия спорт вазири Дегтярёв Тошкентда: спорт ҳамкорлиги бўйича ҳужжатлар имзоланди
Янгиликлар лентаси
0